Эълон

“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ

 

“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш якуни бўйича:

 «NAZORAT –AUDIT» МЧЖ томонидан Давлат Рақобат Қўмитаси ва Корпоратив бошқарув илмий-маориф маркази томонидан  тасдиқланган Саволномага асосан  01.01.2021 йилдан 31.12.2021 йил даври учун Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш ўтказилди ва  баҳолаш натижаси бўйича хулоса ва ҳисобот берилди.

Баҳолаш натижасига кўра юқорида айтиб ўтилган Саволнома бўйича “Жиззах ҲЭТК” АЖ корпоратив бошқарув тизимига 615 балл  (51%) берилган ва  «NAZORAT –AUDIT» МЧЖнинг якуний хулосасига мувофиқ “Жиззах ҲЭТК” АЖ корпоратив бошқарув тизими даражаси юқори деб этироф этилган.

РЕЗУЛЬТАТЫ ОЦЕНКИ СИСТЕМЫ КОРПОРАТИВНОГО УПРАВЛЕНИЯ АКЦИОНЕРНОГО ОБЩЕСТВА «ДЖИЗАКСКОЕ ПРЕДПРИЯТИЕ ТЕРРИТОРИАЛЬНЫХ ЭЛЕКТРИЧЕСКИХ СЕТЕЙ»

ЗАКЛЮЧЕНИЕ ПО ОЦЕНКЕ СИСТЕМЫ КОРПОРАТИВНОГО УПРАВЛЕНИЯ
АО «ДЖИЗАКСКОЕ ПРЕДПРИЯТИЕ ТЕРРИТОРИАЛЬНЫХ ЭЛЕКТРИЧЕСКИХ СЕТЕЙ» ЗА 2021 ГОД

 

В целях исполнения рекомендаций Кодекса корпоративного управления, на основании решения Наблюдательного совета  АО «Джизакское предприятие территориальных электрических сетей» была проведена независимая оценка системы корпоративного управления.

Независимая оценка системы корпоративного управления Общества за период с 01.01.2021г. по 31.12.2021г. проводилась ООО Агентство «NAZORAT –AUDIT» МЧЖ.

Согласно результатам изучения системы корпоративного управления  АО «Джизакское предприятие территориальных электрических сетей» дано заключение, согласно которому Общество получило «Высокая» оценку, а также были даны соответствующие рекомендации по улучшению системы корпоративного управления в  АО «Джизакское предприятие территориальных электрических сетей».

Данная публикация на корпоративном веб-сайте эмитента

Сomply or explain” халқаро тамойилига асосан

(риоя қил ёки тушунтир)

 

1. Корпоратив бошқарув кодекси талабларига асосан АЖда самарали ички назорат механизмини жорий қилиш мақсадида кузатув кенгаши таркибига биттадан кам бўлмаган (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) мустақил аъзо киритилмаган.

  • Акциядорларнинг 2020 йил якуни бўйича ўтказилган йиғилишда Кузатув Кенгаши аъзолигига берилган номзодларни сайлашда Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунинг 76-моддасида белгиланган тартиб бўйича, яъни кумулятив тарзда овоз берилди. Овоз бериш натижаларига кўра Кузатув Кенгаши таркибига мустақил аъзо сайланмади. Келгусида акциядорлар томонидан АЖнинг кузатув кенгашига мустақил аъзо киритилиши бўйича таклифлар тақдим қилинса, кўриб чиқилади.

2. Жамият сайтида давлат тилида жойлаштирилган маълумот ва ҳужжатларни рус ва инглиз тилларига тўлиқ таржима қилинмаган.

  • Чунки, Жамият акциядорлари орасида хорижий инвестр йўқ ҳамда хорижий инвестрларга ҳам сотилиши кўзда тутилган сотувга чиқарилган акциялар ҳам йўқ. Жамият табиий монополия ташкилоти ҳисобланади.

3.  Жамият қимматли қоғозларнинг биржа котировкаси варағига киритилмаган.

  • Жамият қимматли қоғозларнинг биржа котировкаси варағига киритилиши шарт-шароитларини ўрганиб чиқиб, биржа котировкаси варағига киритишнинг мақсадга мувофиқлигини Кузатув кенгаши мажлисида муҳокама қилинади.

4. Жамият Ижро органи томонидан дебитор қарздорликларни камайтириш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, тегишли ишлар олиб борилмоқда.

5. Жамиятда ISO менежмент сифат сертификати мавжуд эмас.

  • Жамият ижро органи томонидан ISO менежмент сифат сертификати олиш масаласини Кузатув кенгаши мажлисида муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

“Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2021 йил молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига «NAZORAT –AUDIT» МЧЖ ва «MASLAXAT-AUDIT-M» МЧЖ аудит ташкилотлари томонидан берилган ижобий хулосалари ҳақида

ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сонли Фармони талабларига кўра, Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сон баённомаси билан тасдиқланган корпоратив бошқарув Кодексига ҳамда халқаро аудит стандартларига мувофиқ «MASLAXAT-AUDIT-M» МЧЖ , халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ «CONSAUDITINFORM» МЧЖ аудитор ташкилоти томонидан ва молиявий ҳисоботларнинг миллий стандартига мувофиқ «NAZORAT –AUDIT» МЧЖ аудитор ташкилоти томонидан “Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” aksiyadorlik jamiyatiнинг молиявий-хўжалик фаолиятининг 2021 йил натижалари бўйича аудити ўтказилиб, Жамиятнинг 2021 йил молиявий-хўжалик фаолиятига ижобий хулосаси берилди.
Илова: 2021 йил молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига аудит хулосалари:

  1. KONSAUDITINFORM MЧЖ
  2. MASLAXAT-AUDIT МЧЖ
  3. NAZORAT-AUDIT МЧЖ

“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

Хабарнома!

   “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 30 июн куни, соат 11-30да, Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси, 60 уй, Жамиятнинг мажлислар залида қабул қилиниши белгиланганлигини маълум қилади.

    Электрон манзил:  info@jizzaxhetk.uz;

    Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиш санаси: 30 июн 2022 йил.

    Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси – 08 июн 2022 йил.

    Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 24 июн 2022 йил.

     Акциядорларни рўйхатга олиш: 10-30дан  11-30гача

    Ўтказилиш вақти: соат 11-30

 Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва ишончнома билан келишлари шарт.

Маълумот учун телефон: 72-222-27-19; факс: 72-222-37-56

 КУН ТАРТИБИ

  1. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. Жамиятнинг 2021 йилга мўлжалланган бизнес-режанинг асосий кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият ижро органи раҳбарининг ҳисоботини кўриб чиқиш ва 2021 йил якуни бўйича йиллик хисоботни тасдиқлаш.
  3. Жамиятнинг 2021 йилдаги молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича жамият тафтиш комиссияси ҳисоботини кўриб чиқиш.
  4. Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарар ҳисобларини тасдиқлаш.
  5. Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича молиявий-хужалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича ташқи аудиторнинг ижобий ҳулосасини кўриб чиқиш.
  6. Жамиятда 2021 йил бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича берилган хулосани кўриб чиқиш.
  7. Жамиятнинг 2021 йилдаги молиявий–хўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдаси тақсимланишини тасдиқлаш.
  8. Жамият Кузатув кенгашининг 2021 йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш.
  9. 9. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  10. 10. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  11. Жамият ижро органи раҳбарини сайлаш ёки уни ишга ёллаш бўйича шартномани 1 йилга узайтириш.
  12. 2022 йил якунлари бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш.
  13. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан Жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.
  14. Жамиятнинг Уставига ўзгартиришлар киритиш ва янги таҳрирдаги Уставни тасдиқлаш.
  15. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

  Акциядорлар акциядорларнинг йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар ) билан акциядорларга умумий йиғилишни ўтказиш ҳақида юборилган хабарнома ва бевосита “Жиззах ҲЭТК” АЖда: Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси, 60 уйда танишишлари мумкин.

“Жиззах ҲЭТК” АЖ Кузатув кенгаши

1 2 3 59