Куз-қиш мавсумига тайёргарлик

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Энергетика Вазири Алишер Султонов ҳамда Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раиси Улуғбек Мустафоевлар уз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари бўйича Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

 

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

Коррупцияга қарши мувофиқлик тизими

 

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖда «Коррупцияга қарши мувофиқлик тизими» мавзусида Жиззах шаҳар Адлия бўлими бош мутахассиси Мусахон Асатуллаев ҳамда Жиззах шаҳар прокурори ёрдамчиси Суҳроб Даврановлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Коррупция – муаммони ҳал этишнинг энг яхши йўли, мақсадга эришишнинг тезкор воситаси. Аксарият ҳолларда, коррупция – бу одамлар учун ўз жамиятларида ривожланишнинг энг тежамкор усули.

Тадқиқотлар одамларда коррупцияга мойиллик уйғонишининг учта сабаби борлигини кўрсатади.

  1. Жамиятдаги шахсларнинг аксарияти ривожланиш, фаровонликка эришишни хоҳлайди.
  2. Ҳар бир шахснинг ўз харажатлар тузилмаси бор, топилган даромад шу харажатлар тузилмасида мавжуд харажатлардан ошиши лозим.
  3. Одамлар коррупцияга қўл уришига яна бир сабаб шуки, кўпчилик одамлар даромадлари даражасидан қатъи назар кўпроқ шахсий манфаат кўриш йўлида қонунни четлаб ўтади.

Халқаро рейтинг, жумладан Transparency International индексида Ўзбекистон 2019 йилда 5 ўринга ижобий ўзгарган. Бироқ, бу биз учун етарли эмас. Мамлакатимиз мазкур индексда етакчи ўринларни банд қилиши керак.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши қатъий курашиш бўйича 4 та муҳим таклифларни илгари суради.

Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, «ҳалоллик вакцинаси» билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз.

Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак.

Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдан аввал коррупцияга қарши экспертиза ўтказиш тизими жорий қилиниши кутилмоқда.

«Коррупциянинг энг катта душмани – очиқлик ва шаффофлик».

Коррупция ботқоғига ботмай ўзининг ҳалол меҳнати билан нон топган инсон саодатга етмоғи тайин, порахўрлик ва таъмагирликдан чиқмаган шахслар жазога тортилиши муқаррар.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА

Жорий йилнинг сентябрь ойида ижтимоий тармоқларда «Худонинг амри билан турган симёғочлар қачон таъмирланади?» — деган мазмундаги мурожаат эълон қилинган.

Ушбу мурожаат «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти бош директори, Ғаллаорол ТЭТК бошлиғи ҳамда бошқа масъул ходимлар томонидан жорий йилнинг 21- сентябрь куни ўрганиб чиқилди.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан вилоят бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишлар босқичма-босқич олиб борилмоқда.

Амалга оширилаётган ишлардан асосий мақсад истеъмолчиларни, қолаверса инсонларнинг электр энергияси билан боғлиқ муаммоларини камайтириш.

«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» — дейди Президентимиз.

Мурожаатлар қандай бўлмасин муаммолигича қолиб кетмаслиги, ўз вақтида ечим топилиб ҳал бўлиши кераклиги, бу эса халқимиз фаровонлигининг асосини ташкил қилишини ҳар биримиз чуқур англаб етмоқдамиз.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг 2020 йил IV- чорак дастурига Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, «Қипчоқсув» ҚФЙ, Ширинбулоқ қишлоғи аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 0,4 кВли ҳаво тармоқлари учун 20 дона темир-бетон таянчлар ўрнатиш, 1000 метр замонавий СИП русумли изоляцион кабелли ҳаво тармоғини тортиш ишлари киритилган.

Эскирган, яроқсиз ҳолга келган ёғоч таянчлар ва симлар ўрнига янги ҳаво тармоғи қурилади. Албатта бундан аҳоли хонадонларини сифатли электр энергия билан таъминлашга эришилади.

Ишончингиз комил бўлсинки, бу ишлар жорий йилнинг IV- чорагида, яъни ўз вақтида амалга оширилади.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати 

Пахтакор туман электр таъминоти корхонаситомонидан режали ишлар давом эттирилмоқда.

   

Пандамея шароити аҳолининг кўчалардаги ҳаракатлари, меҳнат қилиши ва фаравон турмуши учун ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Бу борада Пахтакор туман электр таъминоти корхонаси пандамея шароитида ҳам иш фолиятини бир зум тўхтатгани йўқ. Корхона томонидан режали ишлар давом эттирилмоқда.

Туман электр таъминоти корхонаси томонидан 681 та улгуржи ҳамда 14697 та аҳоли истеъмолчилари электр энергияси билан таъминланади.

2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли истеъмолчилари ва ишлаб чиқариш корхоналарини кафолатли электр энергияси билан таъминлаш учун ишлаб чиқилган чора-тадбирларга асосан 41,2 км 0,4-6-10-35-110 кВли ҳаво тармоқлари, 11 дона 10/0,4 кВ трансформатор пунктларини мукаммал таъмирланиши режалаштирилган бўлиб, режага асосан бугунги кунгача 38,0 км 0,4-6-10-35-110 кВли ҳаво тармоқлари (92,1%) ҳамда 9 дона трансформатор пунктлари (81,8%) мукаммал таъмирланди.

2020 йилда 79,8 км 0,4-10-35-110 кВли ҳаво тармоқлари, 20 дона трансформатор пунктларини жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, режага асосан 71,9 км ҳаво тармоқлари (90,1%) ҳамда 19 дона трансформатор пунктлари (95,0 %) жорий таъмирланди.

Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»гиҳамда Ҳукуматнинг бошқа қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Пахтакор туман электр таъминоти корхонаси томонидан 2020 йилда 38,9 км ҳаво тармоғи қуриш ва 9 дона трансформатор пункти ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, режага нисбатан ҳозирги вақтда 26,9 км (режага нисбатан 69,2%)ҳаво тармоғи қурилган ва 5 дона (режага нисбатан 55,6%)га трансформатор пунктлари ўрнатилган.

Жорий йилнинг 8 ойи давомида «Халқ қабулхонаси» орқали жисмоний ва юридик шахслардан 22 та мурожаат келиб тушган, шундан 21 таси ўз вақтида ижобий ечим топган. 1 та мурожаат юзасидан ишлар тугатилиши арафасида.

Корхонага тўғридан-тўғри 59 та мурожаат  келиб  тушган ҳамда уларнинг барчаси ҳал этилган.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»АЖ Матбуот хизмати

Шароф Рашидов туманида «Обод маҳалла» давлат дастури амалга оширилмоқда.

     

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан Капитал қурилиш бўлими томонидан жорий йилнинг 9 сентябрь куни Шароф Рашидов тумани, «Нурафшон» МФЙ ҳудудидаги аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 10 кВли ҳаво тармоқлари учун 7 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилиб, 350 метр сим тортилди. Маҳалланинг 3 та кўчасига 0,4 кВли ҳаво тармоқлари учун темир-бетон таянчлар ўрнатилмоқда.

Ишлар якунига етгач замонавий СИП русумли изоляцион кабелли ҳаво тармоғини тортиш ишлари амалга оширилади.

Бундан ташқари 160 кВАли янги 1 дона трансформатор олиб келинган.

Трансформатор ўрнатилгандан сўнг бу кўчалардаги ёғоч устунли эски ҳаво тармоғидан янги ҳаво тармоғига кучланиш берилади. Бундан 140 тага яқин хонадон бахраманд бўлишади.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

1 2 3 51