Конституцияга багишланган укув-семинар хакида

   «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда Конституция байрами муносабати билан 2016 йил 29- ноябрь куни Ўқув-семинар ўтказилди. Ўқув-семинарда «Жиззах ҲЭТК» АЖ дан 83 нафар ходимлар, «Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғинидан 14 нафар фаоллар иштирок этишдилар.

   Ушбу Ўқув-семинарда Жиззах шаҳар прокуратураси терговчиси Салимов Шоҳрух Эрхонович ва 1-участка сайлов комиссияси раиси ўринбосари Абдурахимов Абдувосид Абдувалиевич, Юсупов Фарҳод Ғаниевичлар «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича участка сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида», Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигига 24 йил «Конституция бахтимиз қомуси», 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун «Ўзбекистон Конституцияси кенг кўламли ислоҳотларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосидир», 10 декабрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун «Мадҳиямиз — фахримиз» мавзулари бўйича маъруза қилдилар.