Мустақилигимизнинг 25- йиллик байрами муносабати билан укув-семинар

   «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти томонидан Мустақилигимизнинг 25- йиллик байрами муносабати билан 2016 йил 23- август куни Ўқув-семинар ўтказилди.

   Ўқув-семинарда туман электр таъминоти корхоналаридан 86 нафар хотин-қизлар ва 13 нафар маъсуллар иштирок этдилар.

   Ушбу семинарга Алимова Нодира Маматовна (Жиззах вилоят ҳокимлиги оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича котибият мудири), Сатторова Фароғат Бобоназаровна («Оила» илмий-амалий маркази вилоят бўлими директори), Туратов Шуҳрат Баҳромович (Жиззах вилоят Маънавият-тарғибот маркази раҳбари), Қодирова Феруза Исатуллаевна (Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази олий тоифали врачи), Адилова Муҳаббат Абдурасуловна (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Жиззах шаҳар кенгаши раисининг ўринбосари, аппарат раҳбари), Шукуров Ориф Жумабоевич («Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати раҳбари), Жиззах вилоят ва шаҳар телевидениялари, Жиззах ҳақиқати ва Жиззах овози газеталари таклиф этилди.

Ўқув-семинар қуйидаги мавзулар бўйича ўтказилди:
  1. «Уяли телефон маънавиятсизлик воситаси бўлиб қолмасин», «Уяли телефондан фойдаланиш маданияти».
  2. 15 май — Халқаро оила куни.  «Оила — жамиятимизнинг мустаҳкам пойдевори».
  3. «Ўзини ҳурмат қилган киши ўз ихтиёри билан қул бўлмайди», «Шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қиммати ҳар нарсадан устун».
  4. Хорижда ишлашнинг қонуний асослари. «Одам савдоси — давр муаммоси».
  5. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилда қабул қилинган «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни мазмун-моҳияти.
  6. «Оммавий маданият» тушунчаси. «Оммавий маданият»нинг инсон маънавиятига зарарли таъсирлари.
  7. «Маънавиятга таҳдид — ўзлигимиз ва келажагимизга таҳдид».
  8. «Миллий либос — маънавият кўзгуси», «Кийиниш одоби».
  9. «Ёшларнинг маънавий қиёфаси: ахлоқ — одоб ва кийиниш маданияти».
  10. Президент И.Каримовнинг «Ўзбекистон Мустақилликка эришиш остонасида» номли китоби яқин тарихимизнинг энг мураккаб ва тахликали даври бўлган истиқлол арафасида юртимизда хукм сурган ўта оғир ижтимоий-иқтисодий вазиятни ҳаққоний тасвирлаб берилган энг ишончли манбадир.
  11. «Фикрга қарши — фикр, ғояга қарши — ғоя, жаҳолатга қарши маърифат» билан курашиш, огоҳликка чақириш, юртимиз барқарорлиги ва тинчлигини ҳимоя қилишга қаратилган тушунтириш тарғибот суҳбатларини олиб бориш.
  12. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 25 йил. «Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик? Эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?» мавзусида давра суҳбати.
  13. 31 август — Мамлакатимизда Қатоғон қурбонларини ёд этиш куни.  «Аждодлар хотираси барҳаёт».
  14. 1 сентябрь — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни. «Энг улуғ, энг азиз байрам!»

   Семинар савол- жавоблар тариқасида янада қизғин тус олиб, семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

   Ушбу семинар қатнашчиларда маънавий озуқа сифатида катта таъссурот қолдирди.