2015 йил 1 июндан 1 июлгача энергетика тизимида хавфсизлик техникаси ойлик кўриги бўлиб ўтди

   “Ўзбекэнерго” ДАК корхоналари ва ташкилотларида жароҳатланишларни олдини олишга қаратилган профилактик ишларни кучайтириш бўйича тузилган умумлаштирилган чора-тадбирларга ҳамда “Ўзбекэнерго” ДАКнинг 2015 йил 23 февралдаги “Хавфсизлик техникаси бўйича кўрик ўтказиш тўғрисида” ги 83/21-2015-сонли буйруғига асосан, тасдиқланган дастур асосида 2015 йил 1 июндан 1 июлгача энергетика тизимида хавфсизлик техникаси ойлик кўриги бўлиб ўтди. Шу жумладан, “Жиззах худудий электр тармоқлари корхонаси” ОАЖ нинг барча туман, шахар электр тармоклари ва хизматларда хавфсизлик техникаси ойлик кўрик мусобақалари ўтказилди.

I-  босқич

   1-босқич мусобақаси 2015 йил 10 июн куни Зафаробод туман электр таъминоти корхонасида Зафаробод ЭТК, Арнасой ЭТК, Жиззах ЭТК, Дўстлик ЭТК, Мирзачўл ЭТК, Фориш ЭТК ва Пахтакор ЭТК ходимлари ўртасида  ўтказилди.

1-ўрин Жиззах ЭТК
2-ўрин Пахтакор ЭТК 
3-ўрин Зафаробод ЭТК

   Мусобақа ўтказишни яхши ташкиллаштирганлиги учун Зафаробод ЭТК жамоаси  ва мусобақада фаол иштирок этган ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

II-    босқич

   2-босқич мусобақаси 2015 йил  17 июн куни Зарбдор туман электр таъминоти корхонасида   Жиззах ЭТК, Бахмал ЭТК, Зомин ЭТК, Янгиобод ЭТК, Ғаллаорол ЭТК ва Бахмал ЭТК ходимлари ўртасида  ўтказилди.

1-ўрин Жиззах ШЭТК  
2-ўрин Зарбдор ЭТК 
3-ўрин Янгиобод ЭТК

   Мусобақа ўтказишни яхши ташкиллаштирганлиги учун Зарбдор ЭТК жамоаси  ва мусобақада фаол иштирок этган ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

III- босқич

   3- босқич мусобақаси 2015 йил 24 июн куни 110/10 кВ ли Нурафшон нимстанциясида НСХ, ХТХ, РХХ, АСКУЭ, ИХ, Ғаллаорол ПСГ ва Мирзачўл ПСГ ходимлари ўртасида  ўтказилди.

1-ўрин АСКУЭ бўлими
2-ўрин Изоляция хизмати  
3-ўрин Реле ҳимояси хизмати

   Мусобақа ўтказишни яхши ташкиллаштирганлиги учун Нимстанция хизмати жамоаси  ва мусобақада фаол иштирок этган ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

   «Жиззах ҳудудий электр тармоклари корхонаси» АЖ раҳбарияти томонидан мусобақа ўтказиш майдонларини (полигон) яхши тайёрлаганликлари учун Зафаробод ЭТК, Зарбдор ЭТК ва Подстанция хизмати жамоасига ташаккурнома эълон килинди.