1- март Зулфияхоним таваллуд топган куни муносабати билан утказилган тадбир.

   «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти касаба уюшма қўмитаси томонидан 2017 йил 1- март куни Ўқув-семинар ўтказилди. Ўқув-семинарда 57-нафар ходимлар иштирок этишдилар.

   Ушбу Ўқув-семинарда Жиззах вилоят ёзувчилар уюшмаси раиси Абдурахмонова Меҳрибон Қудратовна, Зулфия мукофоти совриндори Якубова Маъмура Сайфуллаевна, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Жиззах вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари Холматов Нуриддин Убайдуллаевичлар 9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун. «Алишер Навоий – шеърият мулкининг султони», 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун. «Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида ватан мадҳи» ва 1 март — Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия таваллуд топган кун. «Зулфия — маънавий жасорат тимсоли», «Аёлини эъзозлаган юрт» мавзулари бўйича маъруза қилдилар.