ЭЪЛОН

БОШ ДИРЕКТОР ЛАВОЗИМИГА ТАНЛОВ

 «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти

Бош директор- лавозимига номзодлар танлови эълон қилади

Танловга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек танловда иштирок этиш хоҳиши бўлган хорижий менежерлар ҳам таклиф этилади.

Очиқ танлов ҳақида:

— лавозим номи- корхона Бош директори

— вазифалари- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, “Жиззах ҲЭТК” устави, ички низомлари ва “Ўзбекэнерго” АЖнинг буйруқ ва раҳбарий ҳужжатларига мувофиқ жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар бўйича умумий раҳбарликни амалга оширади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

— ёши- 28  ёшдан 50 ёшгача

— маълумоти- тегишли мутахассислик бўйича олий

— иш тажрибаси -тегишли соха бўйича рахбарлик лавозимларида иш тажрибаси камида 3 йил;

— мутахассислик талаблари:

— олий (техник ёки иқтисодий- муҳандислик) маълумотли, ташкилотчилик қобилияти, меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва миқдорларини, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси, саноат хавфсизлиги ва ёнғинга қарши муҳофаза қоидаларини билиши. Компаниянинг биринчи шахслари билан мулоқот олиб бориш тажрибаси. Ўзбек ва рус-тилларини билиши, эркин сўзлаша олиши. Хизмат сафарига бориш эҳтимоллари. Қонунларни, корпоратив бошқарув метод ва принципларини билиши.

Ариза бериш муддати:

Номзодларнинг ҳужжатлари танлов ўтказиш ҳақида эълон берилган кундан бошлаб 15 кун муддат ичида қабул қилинади.

Танлов ҳакида тўлик маълумот

Подробно о вакансии

Vacancy announcement

Манзил: 130106, Ўзбекистон Республикаси, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси, 60 уй.

Телефонлар: (0372)2222719, (93)3075770;

Факс: (0372)2223756.

Электрон манзил: 1708000@uzbekenergo.uz