2016 йил 20 июндан 20 июлгача энергетика тизимида хавфсизлик техникаси ойлик кўриги бўлиб ўтди

   “Ўзбекэнерго” АЖ корхоналари ва ташкилотларида жароҳатланишларни олдини олишга қаратилган профилактик ишларни кучайтириш бўйича тузилган умумлаштирилган чора-тадбирларга ҳамда “Ўзбекэнерго” АЖнинг 2016 йил 31 майдаги “Хавфсизлик техникаси бўйича кўрик ўтказиш тўғрисида” ги №291-сонли буйруғига асосан, тасдиқланган дастур асосида 2016 йил 20 июндан 20 июлгача энергетика тизимида хавфсизлик техникаси ойлик кўриги бўлиб ўтди. Шу жумладан, “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг барча туман, шаҳар электр тармоқлари ва хизматларда хавфсизлик техникаси ойлик кўрик мусобақалари ўтказилди.

I-  босқич

   1-босқич мусобақаси 2016 йил 08 июл куни Ғаллаорол туман электр таъминоти корхонасида Дўстлик ЭТК, Зомин ЭТК, Арнасой ЭТК, Жиззах ЭТК, Мирзачўл ЭТК ва Фориш ЭТК ходимлари ўртасида  ўтказилди.

1-ўрин Ғаллаорол ЭТК
2-ўрин Жиззах ЭТК 
3-ўрин Зомин ЭТК

   Мусобақа ўтказишни яхши ташкиллаштирганлиги учун Ғаллаорол ЭТК жамоаси  ва мусобақада фаол иштирок этган ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

II-    босқич

   2-босқич мусобақаси 2016 йил  16 июл куни Зафаробод туман электр таъминоти корхонасида   Пахтакор ЭТК, Бахмал ЭТК, Жиззах ШЭТК, Зарбдор ЭТК, ва Янгиобод ЭТК ходимлари ўртасида  ўтказилди.

1-ўрин Зафаробод ЭТК
2-ўрин Жиззах ШЭТК
3-ўрин Пахтакор ЭТК

   Мусобақа ўтказишни яхши ташкиллаштирганлиги учун Зафаробод ЭТК жамоаси  ва мусобақада фаол иштирок этган ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

III- босқич

   3- босқич мусобақаси 2016 йил 19 июл куни 110/10 кВ ли Нурафшон нимстанциясида НСХ, ХТХ, РХХ, АСКУЭ, ИХ, Алоқа хизмати, Ғаллаорол ПСГ ва Мирзачўл ПСГ ходимлари ўртасида  ўтказилди.

1-ўрин Реле ҳимояси хизмати  (96 балл) – Принтер, соат
2-ўрин Ҳаво тармоқлари хизмати (95 балл) – Принтер 
3-ўрин Изоляция хизмати (91 балл) – Телефон аппарат 

   Мусобақа ўтказишни яхши ташкиллаштирганлиги учун Нимстанция хизмати жамоаси  ва мусобақада фаол иштирок этган ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

   “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ раҳбарияти томонидан мусобақа ўтказиш майдонларини (полигон) яхши тайёрлаганликлари учун Ғаллаорол ЭТК, Зафаробод  ЭТК ва Подстанция хизмати жамоасига ташаккурнома эълон қилинди.