Oylik Arxiv: Январь 2020

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятининг бир гуруҳ ишчи-ходимлари «ФАХРИЙ ЁРЛИҚ» билан тақдирланди.

 

Мамлакатимизда энергетика соҳасини ривожлантириш, хусусан, электр энергияси тизимини замон талаблари асосида такомиллаштириш, соҳага доир ислоҳатларни муваффақиятли амалга ошириш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, фаолиятида ўз меҳнати билан бошқаларга ўрнак ва намуна бўлгани учун жамият бош ҳисобчи ўринбосари Қораева Сурайё Абдусаломовна, Молия-иқтисод ва прогнозлаш бўлими етакчи иқтисодчиси Холмуродов Баҳодир Эрмаҳамадович, Шароф Рашидов туман электр таъминоти корхонаси электромонтёри Абдиев Ҳасан Зафарович, Зарбдор туман электр таъминоти корхонаси электромонтёри Тожибоев Зохиржон Камолович ва Янгиобод туман электр таъминоти корхонаси электромонтёри Алибеков Бахтиёрлар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 23.12.2019 йилдаги 163/18-11«с» сонли буйруқ-қарорларига асосан «ФАХРИЙ ЁРЛИҚ» билан тақдирландилар.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти Матбуот хизмати