Oylik Arxiv: Июнь 2020

МУРОЖААТ ЎРГАНИЛДИ, МУАММО ҲАЛ ЭТИЛДИ.

Жорий йилнинг июнь ойида ижтимоий тармоқларда «Фермерлар: энди чигиртка офатини енгдик десак, электр муаммоси чиқди» — деган мазмундаги мақола берилган.

Жиззах вилояти Фориш тумани, Тўлибой қишлоғидаги фермер ва деҳқон хўжаликларидан ёзмоқдамиз. Ҳудудимизга чигиртка балоси келиб, экинларимизни еб битирди. Намангандан келиб ишлаётган деҳқонларнинг аксари қайта экишга пул тополмай қайтиб кетишди. Амал-тақал қилиб экинларни қайта экдик. Чигиртка балосидан қутулдек десак, электр муаммоси чиқди. Электр қуввати пастлиги сабаб насослар ишламай, экинларимиз қуриб қоляпти. Билишимизча, айрим корхоналар электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олган. Мутасаддилардан электр муаммосини ҳал қилиб беришларини сўраймиз. Экинларимиз бу гал ҳам қуриб қолса, хонавайрон бўламиз!

Ушбу мурожаат «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Ҳақиқатдан ҳам Фориш тумани, Тўлибой ҚФЙ ҳудудидаги фермер хўжаликлари 35/10 кВли нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли «Тўлибой» тармоғидан электр энергияси билан таъминланган бўлиб,  ҳозирги кунда суғориш насослари сони кўпайганлиги сабабли тармоқ ўта юкланиш билан ишлаши натижасида истеъмолчиларда кучланиш камайиб кетган.

Ушбу тармоқнинг юкламасини камайтириш учун Тўлибой тармоғини бир қисмини «Олмалиқ КМК» АЖ балансида бўлган 110/35/10 кВли «Уч-қулоч» нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли тармоқга улаш жорий йилнинг 24 июнь куни ҳал этилди.

Бугун 25 июнь куни Жиззах нимстанция хизмати бригадаси тармоққа улаш бўйича ишни бошлади. 2-3 кунда иш якунига етказилади.

Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

ҚАЙТА ТАНЛОВ
  “ЖИЗЗАХ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ 

19.03.2020 йилда Ички аудит хизматига мутахассисларни жалб этиш учун берилган эълон бўйича танлов бўлиб ўтмаганлиги сабабли “Жиззах ҲЭТК” АЖ  Ички аудит хизматига мутахассисларни жалб этиш бўйича қайта танлов эълон қилади!

Танлов қатнашчилари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

  • аудитор резюмеси;
  • аудиторнинг паспорти ва дипломи нусҳаси;
  • аудиторлик ва ички аудиторлик сертификати нусҳалари;
  • танлов билан боғлиқ, тақдим қилиниши лозим бўлган бошқа ҳужжатлар.

Номзодга қўйиладиган асосий талаблар:

  • Олий иқтисодий маълумот;
  • Бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида охирги ўн йил мобайнида камида беш йиллик амалий иш стажига эга бўлиши керак.
  • Энергетика соҳаси тўғрисида етарли билимга эга бўлиши;
  • аудитнинг махсус усулларини билиши ва қўллай билиши, бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларини билиши олқишланади.

Танловда қатнашиш учун аризалар 2020 йилнинг 21 июлигача қабул қилинади.

Танловда қатнашиш бўйича таклифлар қуйидаги почта манзилига юборилиши ёки “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ умумий бўлимига тақдим қилиниши лозим: 130106, Жиззах ш., Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси-60 уй.

Маълумот учун тел.:  (72)22-22719;  факс: (72)22-23756.

Повторный конкурс по отбору специалистов в службу внутреннего аудита

АО «ДЖИЗАКСКОЕ ПРЕДПРИЯТИЕ ТЕРРИТОРИАЛЬНЫХ ЭЛЕКТРИЧЕСКИХ СЕТЕЙ»

В связи с тем, что не состоялся объявленный конкурс по отбору специалистов в службу внутреннего аудита Общества от 19.03.2020 года АО «Джизакское ПТЭС» повторно объявляет конкурс по отбору специалистов в службу внутреннего аудита.

Конкурсное предложение должно содержать следующие документы:

  • резюме аудитора;
  • копии паспорта и диплома аудитора;
  • копию сертификата аудитора и внутреннего аудитора;
  • другие документы, необходимые для представления в соответствии с конкурсной документацией.

Основные требования к кандидату

  • Высшее экономическое образование;
  • Стаж практической работы в сфере бухгалтерского учета, аудита, финансового или налогового контроля не менее пять лет из последних десяти.
  • Достаточные знания об энергетической отрасли;
  • Знание и умение применять специализированные навыки аудита, знание международных стандартов бухгалтерского учета (приветствуется).

Заявки на участие в конкурсе принимаются до 21 июля 2020 года.

Заявки на участие в конкурсе должны быть направлены почтой или представлены в канцелярию АО «Джизакское предприятие территориальных электрических сетей» по адресу: 130106, г. Джизак,  махалля Навруз, ул. Богзор-60.

  Телефоны для справок: (72)22-22719;  факс: (72)22-23756.

“Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2019 йил молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига «NAZORAT –AUDIT» МЧЖ ва  «MASLAXAT-AUDIT-M» МЧЖ   аудит ташкилотлари томонидан берилган ижобий хулосалари ҳақида

 ЭЪЛОН

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сонли Фармони талабларига кўра, Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сон баённомаси билан тасдиқланган корпоратив бошқарув Кодексига мувофиқ халқаро аудит стандартларига мувофиқ «CONSAUDITINFORM» МЧЖ,  халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ «MASLAXAT-AUDIT-M» МЧЖ   NAZORAT –AUDIT» МЧЖ аудитор ташкилоти томонидан ва молиявий ҳисоботларнинг миллий стандартига мувофиқ «NAZORAT –AUDIT»  МЧЖ  аудитор ташкилоти томонидан “Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” aksiyadorlik jamiyatiнинг молиявий-хўжалик фаолиятининг 2019 йил натижалари бўйича аудити ўтказилиб, Жамиятнинг 2019 йил молиявий-хўжалик фаолиятига ижобий хулосаси берилди.

Илова: 2019 йил молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига аудит хулосалари:

  1. «MASLAXAT-AUDIT-M» МЧЖ
  2. «CONSAUDITINFORM» МЧЖ
  3. «NAZORAT –AUDIT» МЧЖ

 

Эълон

“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ

 

“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш якуни бўйича:

 Жамият билан 04.05.2020 йилдаги 64-сонли тузилган шартномага кўра «Consauditinform МЧЖ томонидан Давлат Рақобат Қўмитаси ва Корпоратив бошқарув илмий-маориф маркази томонидан  тасдиқланган Саволномага асосан  01.01.2019 йилдан 31.12.2019 йил даври учун Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш ўтказилди ва  баҳолаш натижаси бўйича хулоса ва ҳисобот берилди.

Баҳолаш натижасига кўра юқорида айтиб ўтилган Саволнома бўйича “Жиззах ҲЭТК” АЖ корпоратив бошқарув тизимига 396 балл  (33%) берилган ва  «Consauditinform МЧЖнинг якуний хулосасига мувофиқ “Жиззах ҲЭТК” АЖ корпоратив бошқарув тизими даражаси қониқарли деб этироф этилган.

РЕЗУЛЬТАТЫ ОЦЕНКИ СИСТЕМЫ КОРПОРАТИВНОГО УПРАВЛЕНИЯ АКЦИОНЕРНОГО ОБЩЕСТВА «ДЖИЗАКСКОЕ ПРЕДПРИЯТИЕ ТЕРРИТОРИАЛЬНЫХ ЭЛЕКТРИЧЕСКИХ СЕТЕЙ»
ЗАКЛЮЧЕНИЕ ПО ОЦЕНКЕ СИСТЕМЫ КОРПОРАТИВНОГО УПРАВЛЕНИЯ
АО «ДЖИЗАКСКОЕ ПРЕДПРИЯТИЕ ТЕРРИТОРИАЛЬНЫХ ЭЛЕКТРИЧЕСКИХ СЕТЕЙ» ЗА 2019 ГОД

В целях исполнения рекомендаций Кодекса корпоративного управления, на основании решения Наблюдательного совета  АО «Джизакское предприятие территориальных электрических сетей» была проведена независимая оценка системы корпоративного управления.

Независимая оценка системы корпоративного управления Общества за период с 01.01.2019г. по 31.12.2019г. проводилась ООО Агентство «Consauditinform».

Основание для проведения оценки: заключенный договор №64 от 04.05.2020 года.

Согласно результатам изучения системы корпоративного управления  АО «Джизакское предприятие территориальных электрических сетей» дано заключение, согласно которому Общество получило «удовлетворительную» оценку, а также были даны соответствующие рекомендации по улучшению системы корпоративного управления в  АО «Джизакское предприятие территориальных электрических сетей».

Сводная таблица оценки корпоративного управления
по АО «Джизакское предприятие территориальных электрических сетей»
Направление К-во  вопросов Возможные баллы Фактическая оценка
минимум максимум
1 Оценка процедур подготовки к внедрению Кодекса корпоративного управления 13 -135 135 135
2 Оценка соблюдения рекомендациям Кодекса корпоративного управления 37 -360 360 120
3 Оценка соответствия организационной структуры АО 3 -30 30 20
4 Оценка конкурсного отбора 5 -45 45 30
5 Оценка перехода к публикации в соответствии с МСФО и международными стандартами аудита 3 -50 50 50
6 Оценка внедрения современных систем управления (ISO, ERP, НИОКР и др.) 5 -55 55 -55
7 Оценка информационной политики 5 -170 320 76
8 Оценка финансовых результатов 4 -100 150 50
9 Оценка прочих направлений 25 -205 55 -30
Итого: 100 -1150 1200 396
Финальная оценка по процентной шкале 33%

 

Сomply or explain” халқаро тамойилига асосан

(риоя қил ёки тушунтир)

1.Корпоратив бошқарув кодекси талабларига асосан АЖда самарали ички назорат механизмини жорий қилиш мақсадида кузатув кенгаши таркибига биттадан кам бўлмаган (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) мустақил аъзо киритилмаган.

-Акциядорларнинг 2018 йил якуни бўйича 28.06.2019 йилда ўтказилган йиғилишда акциядорлар томонидан Корпоратив бошқарув кодекси 19-банди мезонларига мос келадиган, Кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзо бўйича таклиф билдирилмаганлиги сабабли Кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзо киритилмаган. Келгусида акциядорлар томонидан АЖнинг кузатув кенгашига мустақил аъзо киритилиши бўйича таклифлар тақдим қилинса, кўриб чиқилади.

2.Кодексга мувофиқ АЖ фаолиятида корпоратив қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилишга масъул бўлган ва кузатув кенгашига ҳисобот берувчи корпоратив маслаҳатчи лавозимини жорий этиш вазифаси юклатилган. Бироқ, жамият тузилмасида корпоратив маслаҳатчи лавозими мавжуд эмас.

-Чунки, “Жиззах ҲЭТК” АЖда корпоратив маслаҳатчи лавозимининг мажбуриятлари 2016 йил 3 августдан жамиятнинг структурасига асосан акциядорлар билан корпоратив муносабатлар сектори (янги тузилма бўйича корпоратив муносабатлар бўлими) бошлиғига юклатилган. Шунингдек, Кодексга мувофиқ ҳар йили Корпоратив тизимни баҳолаш ўтказилади ва натижаси Жамият Кузатув кенгаши томонидан кўриб чиқилади ҳамда назорати олиб борилади.

Шуларни ҳисобга олган холда жамият ташкилий тузилмасида корпоратив қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилишга масъул бўлган ва кузатув кенгашига ҳисобот берувчи корпоратив маслаҳатчи лавозими жорий этилмаган.

3.Жамият сайтида давлат тилида жойлаштирилган маълумот ва ҳужжатларни рус ва инглиз тилларига тўлиқ таржима қилинмаган.

-Чунки, Жамият акциядорлари орасида хорижий инвестр йўқ ҳамда хорижий инвестрларга ҳам сотилиши кўзда тутилган сотувга чиқарилган акциялар ҳам йўқ. Жамият табиий монополия ташкилоти ҳисобланади.

4.Жамият қимматли қоғозларнинг биржа котировкаси варағига киритилмаган.

-Жамият қимматли қоғозларнинг биржа котировкаси варағига киритилиши шарт-шароитларини ўрганиб чиқиб, биржа котировкаси варағига киритишнинг мақсадга мувофиқлигини Кузатув кенгаши мажлисида муҳокама қилинади.

5.Жамият Ижро органи томонидан дебитор ва кредитор қарздорликларни камайтириш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

1 2