Oylik Arxiv: Август 2020

“Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” aksiyadorlik jamiyati

Устави ҳақида эълон

     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 октябрдаги   899-Ф-сонли фармойишига биноан Жамиятнинг барча овоз берувчи оддий акциялари эгаси (ягона овоз берувчи акциядор)нинг, яъни “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖнинг 06.12.2019 йилдаги 4-сонли баённомаси қарори билан “Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” АЖ томонидан умумий қиймати 25 164 878 000,0 сўм бўлган, номинал қиймати 1000 сўмлик қўшимча 25 164 878 дона эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз оддий қўшимча акциялар чиқариши тўғрисидаги қарори O’zbekiston Respublikasi kapital bozorini rivojlantirish agentligi Jizzax viloyat hududiy boshqarmasiдан 16.12.2019 йилда №G0151-9-сон билан рўйхатдан ўтказилди ва Қимматли қоғозларнинг Марказий Депозитарийсида рўйхатга олинди ва 2020 йил 05 феврал куни тўлиқ жойлаштирилди.

Жамиятнинг барча овоз берувчи оддий акциялари эгаси ягона акциядорининг 13.02.2020 йилда қабул қилган қарорига мувофиқ “Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” АЖ томонидан ушбу чиқарилган қўшимча акциялар ҳисобига Жамиятнинг Устав жамғармаси ошганлиги муносабати билан, Уставнинг айрим бандларига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини Жиззах шаҳар Давлат хизматлари кўрсатиш марказидан 19.02.2020 йилда 243684-рақам билан рўйхатдан ўтказилди.

Шароф Рашидов туманида «Обод маҳалла» давлат дастури амалга оширилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан

 

Шароф Рашидов туман электр таъминоти корхонаси томонидан жорий йилнинг 12 август куни Шароф Рашидов тумани, «Обод» МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 0,4 кВли симли ҳаво тармоғини ўрнига ёпиқ кабель (СИП провод) тортилди ва электр энергияси таъминоти яхшиланди.

Капитал қурилиш бўлими томонидан жорий йилнинг 12 август куни Шароф Рашидов тумани, «Зилол» МФЙ ҳудудидаги аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида янги 0,4 кВли ҳаво тармоқлари учун темир-бетон таянчлар ўрнатилмоқда.

Ишлар якунига етгач замонавий СИП русумли кабель тортиш ишлари амалга оширилади

 

 

Мирзачўл нимстанция гуруҳи ходимлари томонидан Дўстлик тумани, 22а-СИУ, «Ўзбекистон» ҚФЙда жойлашган 110/35/10 кВли нимстанциясида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.