Oylik Arxiv: Август 2020

Шароф Рашидов туманида «Обод маҳалла» давлат дастури амалга оширилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан

 

Шароф Рашидов туман электр таъминоти корхонаси томонидан жорий йилнинг 12 август куни Шароф Рашидов тумани, «Обод» МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 0,4 кВли симли ҳаво тармоғини ўрнига ёпиқ кабель (СИП провод) тортилди ва электр энергияси таъминоти яхшиланди.

Капитал қурилиш бўлими томонидан жорий йилнинг 12 август куни Шароф Рашидов тумани, «Зилол» МФЙ ҳудудидаги аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида янги 0,4 кВли ҳаво тармоқлари учун темир-бетон таянчлар ўрнатилмоқда.

Ишлар якунига етгач замонавий СИП русумли кабель тортиш ишлари амалга оширилади

 

 

Мирзачўл нимстанция гуруҳи ходимлари томонидан Дўстлик тумани, 22а-СИУ, «Ўзбекистон» ҚФЙда жойлашган 110/35/10 кВли нимстанциясида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.