Oylik Arxiv: Сентябрь 2020

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг сентябрь ойида ижтимоий тармоқларда «Jizzax shahar elektr tarmoqlari kassasidagi ahvol 100 dan ziyod odam. Qachon bizda tashkilotlar bunday navbatlarga barham beradi? Navbatda turganlarni hammasi yuridik tashkilotdagilar ya’ni tadbirkorlar… Ularni bekorchi vaqti bormi soatlab kutadigan. Kassasi ishlamasa baza ishlamasa nimaga uzadi svetni, oldin xalq uchun sharoyit qilib keyin o’chirsa bo’lmaydimi?» — деган мазмундаги мақола берилган.

Ушбу мурожаат «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Юқоридагиларга асосан қуйидагича муносабат билдирамиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига асосан юридик истеъмолчилар йилига бир марта энерготаъминот шартномаси расмийлаштиради.

Ушбу шартноманинг 4.2. бандида истеъмолчининг мажбуриятлари белгиланган.

Шу сабабли ҳар бир истеъмолчи тўловларни ўз вақтида амалга оширса, яъни энерготаъминот шартномасида кўрсатилган мажбуриятларини тўлиқ бажарса электр тармоғидан ажратилмайди.

Тўлов масаласи бўйича электр таъминоти корхоналарига электр энергияси ҳақини тўлаш учун келиш шарт эмас, балки шаҳримизда мавжуд ҳар бир банк орқали амалга ошириш мумкин.

 

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»АЖ Матбуот хизмати

 

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ИСРОФ ҚИЛМАЙЛИК

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти ва унинг бўлинмалари (ШЭТК, ТЭТКлари, хизмат ва гуруҳлари) барча куч имкониятларини сафарбар этиб аҳолига (ва улгурчи истеъмолчиларга) электр энергиясини етказиб бериш учун соҳада 1500 нафарга яқин ишчи-ходимлар ўз хизмат вазифаларини фидокорона бажариб келмоқдалар.
Шу билан бирга, карантин шароитида аҳолининг аксарият қисми ўз уйларида бўлганликлари сабабли электр энергия истеъмоли сезиларли даражада ошди. Айрим фуқаролар ва улгуржи истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан ўғирлик ва ноқонуний мақсадларда, эҳтиёждан ортиқ даражада фойдаланишга йўл қўйилмоқда. Бу эса, карантин шароитида электр энергияси қоидаларига амал қилишда ҳамда электр энергиясини етказиб беришда бир қатор муаммоларга олиб келмоқда.
Жумладан, юртимизда кунларнинг исиб кетиши оқибатида электр энергияси истеъмоли ошиши, хонадонларни совутиш учун фойдаланиш, тармоқларга ноқонуний уланиб турли маиший мақсадларда рухсатсиз фойдаланиш ҳолатлари ҳам кўпайиб бормоқда.
Бунинг оқибатида, вилоятимизнинг шаҳар ва туманлари, чекка ҳудудларини электр энергияси билан таъминлашда муаммолар юзага келмоқда.
Аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган ушбу ҳолатларни бартараф этиш ва олдини олиш, электр энергиясидан оқилона фойдаланишни таъминлаш ҳамда исрофгарчиликка йўл қўймаслик мақсадида, «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти ва унинг бўлинмалари (ШЭТК, ТЭТКлари, хизмат ва гуруҳлари) билан биргаликда, ҳудудларда доимий равишда тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳурматли истеъмолчилар!

Электр энергиясидан нооқилона, мақсадсиз ва ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини гувоҳи бўлганингиз тақдирда, «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти Call марказига (1154) хабар беринг. Етказилган зарарлар ҳуқуқбузар шахс ёки хўжалик юритувчи субъект томонидан мажбурий қопланишига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодексини 101-моддасига асосан (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 ва 10 баробаригача бўлган миқдорда) жарима солинишига сабаб бўлади.