Oylik Arxiv: Ноябрь 2020

Эълон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.03.2019 йилдаги ПҚ-4249-сонли қарорининг 2-иловасига мувофиқ «Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi» АЖга тегишли бир қатор активларни (объектларни) Давлат активларини бошқариш Агентлигига баланс қиймати бўйича давлат ва «Ўзбекэнерго» АЖ улушини камайтириш ҳисобига топширилиши белгиланган.

«Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi» АЖ барча овоз берувчи акциялари Ягона акциядорининг 2020 йил 7сентябрдаги 5-сонли қарори билан Давлат активларини бошқариш Агентлигига топширилган жами қолдиқ баланс қиймати 4 963 407 732,65 сўмлик активлар ҳисобига Жамият устав капиталини камайтириш юзасидан қарор қабул қилинган ва ушбу қарорга ҳамда Капитал бозорини ривожлантириш Агентлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг 2020 йил 22 сентябрдаги 02-сонли қарорига асосан “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” ДУК томонидан «Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi» АЖнинг 4 963 408 дона оддий акциялари муомаладан чикарилган.

Шунга кўра, «Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi» АЖ Уставида устав фонди миқдорини қамайтириш зарурлигини инобатга олган ҳолда, Жамиятнинг Ягона акциядорининг 2020 йил 23 октябрдаги 7-сонли қарори билан Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилинганлигига кўра, ягона акциядор қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жамият уставининг янги таҳрири  Жиззах шаҳар Давлат хизматлари марказидан 08.11.2020 йилда 306987-рақам билан рўйхатдан ўтказилди.

(Низомлар саҳифасига қаралсин).

Хотирангиз — абадий қалбимизда

Биз устозни отадай улуғ деб билган, доимо ардоқлаган маърифатпарвар халқнинг вакилларимиз. Мен ҳам ўзим учун энг азиз ва ҳурматли бўлган, зиёли ва замонавий, самимий ва меҳрибон инсонларни тасаввур қиламан. Чунки ҳаммамизга ҳам шу муаллим сабоқ ва таълим бериб, меҳрибон ота-оналаримиз қаторида тарбиялаган. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври пойдеворини яратяпмиз. Бунда бизнинг энг яқин кўмакчиларимиз устоз ва мураббийлар, илмий ва ижодкор зиёлилардир.

Мана шундай беқиёс бойлик посбони, келажак бунёдкори бўлган бу мўътабар зот Абдуваҳоб ака Қиличев бугун орамизда йўқ.

Абдуваҳоб ака Қиличев энергетика тизимидаги илк меҳнат фаолиятини 1974 йили Ғаллаорол ТЭТда эл.монтёрлик вазифасидан бошлаб, 1975-1981 йиллари Тошкент Политехника олийгоҳида таълим олиб, яна 1983 йилдан Ғаллаорол ТЭТда абонент гуруҳи нозири, муҳандис, 1995-2001 йилларда Жиззах вилоят электр тармоқларида энергоназорат бўлими бошлиғи, 2001 йилдан ҳозирги кунга қадар «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари» АЖда ШЭТ бошлиғи, Молия ва энергосотиш бўйича, Умумий масалалар бўйича бошқарув раиси муовини, Ходимларни бошқариш бўлими бошлиғи, Маънавий-маърифий ишлар сектори бошлиғи ҳамда муҳандис вазифаларида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

У киши бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонасида энергетика йўналишида масъул эди. Соҳа  бўйича кўпгина муаммоларни ижобий ҳал этиб, халқимизга хизмат кўрсатди.

Энергетика тизимидаги 37 йилдан ортиқ вақт давомида ҳалол меҳнат қилган. Вилоятимиз нурчилари ўртасида ҳурмат-эътиборга эга инсон эди. Кўп йиллик меҳнат тажрибасини, бор билимини ёшларга ўргатиб, кўплаб шогирдлар тарбиялаган. Ўз касбининг моҳир устаси, ҳақиқий энергетик ва олижаноб инсон сифатида яхши биламиз. «Ўзбекистон энергетикаси фахрийси» сифатида нурчиларнинг устози саналади.

Аммо, бевақт ажал у инсонни орамиздан олиб кетди.

Халқимиз эл-юрт учун жон куйдириб ишлаган, шу улуғ йўлда умрини тиккан фарзандларини ҳамиша эъзозлаган.

 Орадан йиллар, асрлар ўтади. Абдуваҳоб Қиличевнинг энергетика соҳасида қилган фидойи хизматларини, ҳалол ва покиза номини соҳамиз ходимлари, ҳамкасблари, шогирдлари ва истеъмолчилар ҳеч қачон унутишмайди. Сиз ҳамиша барчамизнинг қалбимизда яшайсиз.

    

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

Бахмал туманида давлат дастури амалда бажарилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан Бахмал тумани, «Дўстлик» ҚФЙда темир бетон таянчлар ўрнатилиб, 1,1 км 10 кВ ва 3,2 км 0,4 кВ ҳаво тармоғини қуриш ишлари олиб борилмоқда. 0,4 кВ ҳаво тармоғига СИП-35 русумли изоляцион кабел тортиш ишлари якунига етказилмоқда. 160 кВАли 1 дона трансформаторни ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Туман электр таъминоти корхонаси томонидан олиб борилаётган бундай амалий ишлар, ободлик тадбирлари фақатгина маҳалла ва қишлоқлар кўркамлигига эмас, у ерда яшаётган аҳолининг онги, дунёқарашининг янгиланишига, ҳаётга муҳаббат ва ишончни янада ошишини таъминлашга, истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлашга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

 
 

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати