Oylik Arxiv: Ноябрь 2020

Мурожаатга расмий муносабат

Жорий йилнинг октябрь ойида ижтимоий тармоқда қуйидаги мазмундаги мурожаат эълон қилинган.
Xalqni rozi qilsak Olloh bizdan rozi buladi deb Tuman elektra setni ichiga katta qilib yozib quyishgan ekan baxtga qarshi telim uyda qolib ketibdi….
Ушбу мурожаат «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг масъул ходими томонидан жойига бориб ўрганиб чиқилди. Истеъмолчи хонадонида электр энергияси бўйича пайдо бўлган муаммо жойида ҳал қилинди. Мурожаатчи томонидан ҳеч қандай эътироз йўқлиги айтиб ўтилган.
Юзага келган ноқулайлик учун хонадон эгаларидан узр сўраймиз.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

МАҚСАД – ХАЛҚ РОЗИЛИГИ

Бугун одамлар билан мулоқот қилиб, уларни ўйлантираётган муаммоларга ечим топиш, фуқароларимизга муносиб турмуш шароити яратишга доир саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирилмоқда. Зеро, бу дунёда инсонлар дарду ташвиши билан яшаш – одамийликнинг энг олий мезони.

Жорий йилнинг сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларида ижтимоий тармоқлар ва ОАВда қуйидаги мазмундаги мурожаатлар эълон қилинган.

Ушбу мурожаатлар «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг масъул ходимлари ҳамда мутахассислари томонидан жойига бориб ўрганиб чиқилмоқда.

Қуйидагича муносабат билдирамиз.

1.ЖИЗЗАХ вил. – “Бизни уч муаммо қийнамоқда…” ЗОМИН. “Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод шаҳарчаси Нурафшон МФЙдан ёзмоқдамиз. Бизни уч муаммо қийнамоқда: 1. Йўлларимиз таъмирталаб. Айниқса, ёмғир мавсумида болаларимизни мактаб ва боғчага юборишга қийналамиз. 2. Симёғочларимиз авария ҳолатида. Зудлик билан янги бетон устунлар ўрнатилмаса бўлмайди. 3. Сувни узоқдан ташиб келамиз. Ушбу уч муаммо ечимида амалий ёрдам кутиб қоламиз”.

Зомин тумани, Даштабод шаҳарчаси, Нурафшон МФЙ ҳудудидаги аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 53 дона темир-бетон таянчларни ўрнатиш, 0,4 км 10 кВ, 1,8 км 0,4 кВли ҳаво тармоқларини қуриш, замонавий СИП русумли изоляцион кабелни тортиш ишлари давом эттирилмоқда.

Қуввати 160 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилди. Ишлар якунига етганидан сўнг янги ҳаво тармоғидан аҳолига кучланиш берилади.

2.ЖИЗЗАХ вил. – “Аввалдан пул тўласак-да, чироғимиз ўчирилди. Яна денг, сўнгги русумдаги ҳисоблагич ўрнатилган” БАХМАЛ. “Жиззах вилояти Бахмал туманидан ёзмоқдамиз. Тез-тез ўчадиган электр энергиясига сўнгги русумдаги ҳисоблагичлар ўрнатилган. Ўчириш осон, ёқиш азоб! 13 000 сўмга яқин қолдиқ бор эди. Барибир ўчиришди. 50 минг пул тўладик. 63 мингга яқин олдиндан тўлов бўлди. Чироқ ёнмади. Туман электр корхонасига қўнғироқ қилдик. Ёнди дейишди. Лекин ёнмаган эди. Электр корхонаси телефони банд. Call centre 1154 пулли экан. Ҳисобимизни тўлдириб, яна бир бор ҳаракат қилиб кўрамиз. Бугунча ота-боболаримиздан қолган чироқни ишлатамиз…”

Ушбу мурожаат бўйича масъул ходимлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Истеъмолчи хонадонига ўрнатилган электрон электр ҳисоблаш ускунаси бўйича атрофлича тушунчалар берилиб, барча камчиликлар жойида бартараф этилди. Мурожаатчи томонидан ҳеч қандай эътироз йўқлиги айтиб ўтилган.

Шароф Рашидов тумани “Бобур” ҚФЙга қарашли “Оқ-тош ота” маҳалласи аҳолисини бир қатор муаммо қийнамоқда. Улар ҳал этиладими?

Ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш учун янги ҳаво тармоқлари қуриш ва қўшимча трансформатор пунктларини ўрнатиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан амалга оширилади. Бу борадаги ишлар босқичма-босқич олиб борилмоқда. Шунинг учун келгуси йиллар тасдиқланадиган «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг манзилли дастури режасига киритиш чораларини кўришни маълум қиламиз.

Амалга оширилаётган ишлардан асосий мақсад истеъмолчиларни, қолаверса инсонларнинг электр энергияси билан боғлиқ муаммоларини камайтириш.

«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» — дейди Президентимиз.

Мурожаатлар қандай бўлмасин муаммолигича қолиб кетмаслиги, ўз вақтида ечим топилиб ҳал бўлиши кераклиги, бу эса халқимиз фаровонлигининг асосини ташкил қилишини ҳар биримиз чуқур англаб етмоқдамиз.

Зомин тумани, Даштабод шаҳарчаси, Нурафшон МФЙ ҳудудида олиб борилаётган

ишлардан лавҳалар:

 

 

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати