“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ эълон қилади:
Ҳурматли акциядор!
«Jizzax HETK» АЖ ушбу билан 2020 йил 25 декабр куни “Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси” ДК томонидан ташкил этилган “Электронное голосование – “E-VOTE” сервис тизими орқали Интернет тармоғида дистанцион тарзда овоз бериш йўли билан «Jizzax HETK» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилади.
Акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатга олиш соат 10:30 дан – 11:00 гача “Электронное голосование — eVOTE” сервис тизими орқали амалга оширилади.
Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши соат 11-00 да бошланади.
Жамият Кузатув кенгаши томонидан:
- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2020 йил 26 ноябр этиб белгиланган.
- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2020 йил 21 декабр этиб белгиланган.
«Jizzax HETK» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартиби:
- Акциядорлар умумий йиғилишидаги саноқ комиссияси таркиби ва аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида:
- «Jizzax HETK» АЖ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида.
- Қўшиб олиш шартномасини тасдиқлаш тўғрисида.
- Топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида.
- Акциядорларнинг талабномаси асосида акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиш жараёнида » Jizzax HETK» АЖнинг 1 дона имтиёзли акцияларининг қийматини тасдиқлаш тўғрисида.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тафсилотлари ҳамда “Электронное голосование – “E-VOTE” сервис тизими орқали дистанцион тарзда овоз бериш юзасидан тўлиқ маълумот ва ҳужжатлар билан Жиззах шаҳри, Боғзор кўчаси, 60-уй манзилда «Jizzax HETK» АЖ биносида ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача, ёки «Jizzax HETK» АЖ www.Jizzaxhetk.uz веб-сайтида танишишингиз мумкин. Мурожаат учун телефон (72)222-27-19.
Шу билан бирга, «Jizzax HETK» АЖ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида масала бўйича қарши овоз берган тақдирингизда ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаганингизда Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40- ва 41- моддаларига мувофиқ Сизда ўзингизга тегишли хар бир имтиёзли акцияни 1647,99 сўмдан » Jizzax HETK» АЖ томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келиши мумкинлигини маълум қиламиз.