
8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни
КОРРУПЦИЯ – тараққиётга таҳдид
«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан жорий йилнинг 9-декабрь куни «8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни» ҳамда «Коррупция − тараққиётга таҳдид» мавзуларида Дўстлик туман Адлия бўлими билан ҳамкорликда ўқув-семинари, давра суҳбати ўтказилди. Семинарда Дўстлик туман Адлия бўлими бошлиғи Мусахон Асатуллаев ва ходими Рустамов Мирзамуродлар маъруза қилишди.
Ушбу семинар Дўстлик тумани 1-умумий ўрта таълим мактаби мажлислар залида Мирзачўл НС, Мирзачўл, Арнасой ва Дўстлик ТЭТКларининг бошлиқлари ҳамда масъул ходимлари иштирокида мазмунли тарзда ўтди.
8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун.
Конституция – биз учун нафақат муҳим ҳаётий қўлланма, балки ғурур-ифтихор, керак бўлса, шу заминда истиқомат қилаётган, миллати, тили, динидан қатъи назар, барча инсонлар учун мустаҳкам бир ҳимоя.
Конституция – нафақат бугунги куннинг қомуси, балки у эртанги кунимиз, қураётган жамиятимиз истиқболини аниқлаб берувчи ҳужжат, фарзандларимиз йўлини ёритиб тургувчи маёқдир.
Шундай экан, жамиятимиз ҳаётининг мезони бўлган Конституцияни чуқур ва ҳар томонлама ўрганишимиз, унинг маъносига етиб бориб, амалий ҳаётимизнинг доимий қўлланмасига айлантиришимиз даркор.
Коррупция − тараққиётга таҳдид.
«Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак. Ушбу вазифалар ижросини тизимли ташкил этиш мақсадида парламент ва Президентга ҳисоб берадиган, коррупцияга қарши курашишга масъул бўладиган алоҳида орган ташкил этишни таклиф этсам, сизлар нима дейсизлар?!» — деган Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2020 йил 24- январдаги парламентга Мурожаатномасида.
Ўзбекистонда янги ташкил қилинган Коррупцияга қарши курашиш агентлигига жорий йилнинг 15 июль куни директор тайинланди. Сўнгги вақтларда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси сифатида фаолият кўрсатиб келган Акмал Бурҳонов президент қарори билан бу лавозимни эгаллади.
Коррупция – муаммони ҳал этишнинг энг яхши йўли, мақсадга эришишнинг тезкор воситаси. Аксарият ҳолларда, коррупция – бу одамлар учун ўз жамиятларида ривожланишнинг энг тежамкор усули.
«Коррупциянинг энг катта душмани – очиқлик ва шаффофлик».
«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати