Oylik Arxiv: Январь 2021

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятида

2020 йил 30 декабрь куни матбуот анжумани

ЎТКАЗИЛДИ

Матбуот анжумани ««Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятининг 2020 йилдаги фаолияти якунлари ва 2021 йилга устувор вазифалари» мавзусига бағишланди.

Ўтказилган матбуот анжуманида Оммавий ахборот воситалари вакиллари, вилоят, шаҳар, туманлар корхона, муассаса ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарлари, Жиззах вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ходимлари иштирок этдилар.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти Матбуот хизмати

ЖИЗЗАХ ВОҲАСИНИНГ УЛГУРЖИ ВА АҲОЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

 Электр таъминотидаги узилишларнинг сабаблари?

Электр энергияси бу бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарилиб ҳам истеъмол қилинадиган алоҳида турдаги товар ҳисобланади. Энергетика тизимининг яхлитлиги, барқарор фаолияти учун электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасида мутаносиблиги муҳим аҳамият касб этиб, бу мувозанатнинг йўқолиши тизимда авария ҳолатларига олиб келиши ҳамда жиддий ва узоқ муддатли ўчишларга сабаб бўлади. Шунга кўра тизим диспетчеридан жуда қисқа вақтда кескин чора кўриш талаб этилади.

Шу кунларда ҳаво ҳароратининг совиб кетиши натижасида трансформатор ва электр узатиш тармоқларининг меъёридан ортиқ зўриқиб ишлаши, электр энергияси истеъмолининг кескин ортиб кетиши туфайли тизимда қувват танқислиги содир бўлмоқда.

Диспетчерлик маркази томонидан энерготизимда мувозанат сақлаш ва тизимдаги «зўриқиш» сабаб турли катта-катта ҳудудларда узоқ вақт йирик аварияларни олдини олиш мақсадида вилоят бўйича 10-35 кВли электр узатиш тармоқларни навбатма-навбат ўчириш талаб этилади.

Келтирилаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати