Oylik Arxiv: Март 2021

МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

 

Жорий йилнинг март ойида ижтимоий тармоқда қуйидаги мазмундаги мурожаат эълон қилинган.

«Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Куёвбоши қишлоғининг тепа тарафида чироқ соатлаб ўчмоқда. Энг қизиғи, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раиси Улуғбек Мустафоев шу қишлоқда туғилган! Раиснинг отаси яшайдиган қишлоқнинг пастки тарафида чироқ умуман ўчмайди. Ҳурматли раис, илтимос, қишлоқнинг тепа тарафида ҳам чироқ ўчирилмасин! Газ йўқ, ҳеч бўлмаса чироқ ёниб турсин…»

Ушбу мурожаат «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг масъул ходимлари ҳамда мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.

Қуйидагича муносабат билдирамиз.

Электр энергияси узилишларининг сабаблари нимада?

Асосан бу электр тармоғига турли техник ва иқлим шароитлари билан боғлиқ таъсирлар. Масалан:

— тармоқ симларига дарахт шохларининг тегиши (ёки сим арқонлари);

— қурилиш ишларида йўл қўйиладиган эҳтиёткорсизлик туфайли таъсир;

— кучли шамол ва ёмғирлар таъсирида;

— электр ускуна ва жиҳозларнинг носозлиги ёки трансформаторга мўлжалдан ортиқ хонадонларнинг уланиши оқибатида келиб чиқадиган носозликлар.

Дарҳақиқат, ноқулай об-ҳаво (ёмғир, шамоллар) оқибатида Шароф Рашидов туманининг баъзи ҳудудларида вужудга келган авариявий ҳолатларни баратараф этиш учун, таъмирлаш-тиклаш ишларини хавфсизлик техникаси талабларига мувофиқ туман электр таъминоти корхонасининг тезкор чақирув бригадаси томонидан бажариш мақсадида истеъмолчилар тармоқдан вақтинча ажратилган ҳамда ишлар якунига етгач ҳудуддаги тармоққа қайта кучланиш берилган.

Хабарда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раисининг яқин қариндошлари яшайдиган Куёвбоши қишлоғининг пастки тарафида чироқ умуман ўчмайди деган важлар ҳақиқиқатдан йироқ бўлиб, мазкур ҳудуд ва қишлоқнинг тепа тарафини бир қисми 35/10 кВли «Янги ҳаёт» нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли «Куёвбоши» ҳаво тармоғи орқали электр энергияси билан таъминланади. Қишлоқнинг тепа тарафини бир қисми 110/10 кВли «Гандумтош» нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли «Гандумтош» ҳаво тармоғи орқали электр энергияси билан таъминланади.

Шу сабабли таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилаётган ҳудуд тармоқдан вақтинча ажратилишини маълум қиламиз.

Шу билан бирга, аварияга қарши автоматиканинг ишлаши орқали тизимда катта аварияларнинг олдини олиш учун бундай узилишлар амалга оширилиши мумкин.

Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати

ЖИЗЗАХ ВОҲАСИНИНГ УЛГУРЖИ ВА АҲОЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.07.2019 йилдаги ПФ-5761-сонли «Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2020 йилдаги 594-сонли «Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Энергетика вазирлиги томонидан, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга 2021 йил 1 январдан бошлаб электр энергияси ҳисобини тўлиқ йўлга қўйиш, тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундиришни таъминлаш, тизим орқали аниқланган хатоликларни тезкорлик билан бартараф этиш ишларини тизимли ташкиллаштириш, лойиҳа доирасида ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, белгиланган тадбирларни ўз муддатида ва сифатли амалга ошириш каби вазифалари юклатилган.

Жиззах вилояти бўйича электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ЭҲНАТ) босқичма-босқич тўлиқ ишга туширилди.

Авваллари қарздорлиги мавжуд бўлганларнинг хонадонига ходимлар бориб, истеъмолчини электр тармоғидан узиш ва қарздорлик тўланганидан сўнг, қайта тармоққа улаш учун ҳам маълум вақт ҳамда ортиқча маблағ сарфланар эди. Ҳозирда ана шу камчиликларнинг олди олинди.

Одатда, электр энергиясидан фойдаланилади, лекин унинг тўловларига келганда, ишни пайсалга солиш кузатилади. Узатилган электр энергияси учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабаб тизимда қатор муаммолар юзага келмоқда.

ЭҲНАТ ҳудудингизда ишга тушгани учун қарздорлиги бор ҳамда олдиндан тўлови мавжуд бўлмаган истеъмолчилар автоматик равишда тармоқдан ажратилмоқда ва бунда инсон омили иштирок этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари»га асосан электр энергиясидан қарздорлик сабабли тармоқдан аввал узиб қўйилган маиший истеъмолчиларни тармоққа қайта улашда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баробари миқдорида, яъни 490000 сўм, улгуржи шахслардан эса 10 баробари миқдорида, яъни 2450000 сўм тўлов ундирилади.

ҲУРМАТЛИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ!

Фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари (Upay, Click, Payme, Paynet) ҳамда барча банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб ҳозирданоқ амалга оширишингиз мумкин.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати

 

ЖИЗЗАХ ВОҲАСИНИНГ УЛГУРЖИ ВА АҲОЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг асосий

функцияларидан бир нечтасини маълум қиламиз.:

  • электр энергияси учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлайди;
  • электр энергияси сотуви ва истеъмолини ҳисобга олади;
  • электр тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-тарож ҳолатларини аниқлайди, бартараф этади ва олдини олади;
  • истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришда хавфсизликни таъминлайди;
  • янги техникани жорий этиш, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштиради ва замонавийлаштиради.

Замонавий электр энергия ҳисоблагичининг кўрсаткичини ўзгартириш мақсадида ташқи таъсир ўтказиш ва бошқа ноқонуний ҳаракатларни энди «ақлли» тизимдан яширишнинг имкони бўлмайди. Бунинг боиси, ҳисоблагич ҳар қандай ташқи таъсирни ўз хотирасига ёзиб олади ва бу маълумотларни қайта ишлаш марказига юборади.

Автоматлаштирилган тизим электр энергиясини назорат қилиш, инсон факторисиз истеъмол қилинган электр энергияни аниқлаш, қанча юклама билан ишлаши, кунлик истеъмоли, максимал ва минимал ҳолатлари, ноқонуний уланган истеъмолчини манзилигача кўрсатиб бера олиш имконини беради.

Шу боис «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ, шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари ходимлари томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишлар бўйича рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Рейд тадбирларида хонадон ҳамда улгуржи истеъмолчилар томонидан электр ҳисоблагичларни кўрсатмаслик учун турли баҳоналар рўкач қилиб, қаршилик кўрсатиш ҳолатлари ҳам юз бермоқда.

Ишлатилган электр энергияси учун тўловлардан қочиш ҳолатлари учрамоқда. Бу билан истеъмолчилар ўзларига жабр қилишмоқда.

Мутахассисларимиз томонидан ноқонуний фойдаланишлар бўйича далолатномалар расмийлаштирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

ҲУРМАТЛИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ!

Етказиб берилган электр энергиясидан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари»га риоя қилишингизни сўраймиз.

 

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати

Ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари ва спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш орқали меҳнаткашлар саломатлигини тиклашга кўмаклашиш мақсадида «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ ходимлари ўртасида спортнинг Мини-футбол, шахмат, шашка, стол тенниси ва югуриш турлари бўйича Жиззах политехника институтининг спорт майдонида спорт мусобақаси ўтказилди.

Спорт мусобақасида 17 та жамоалар ўртасида ўзаро беллашувлар бўлиб ўтди. Мусобақада 200 нафардан ортиқ ходимлар иштирок этишди.

Спорт турлари бўйича 1-2-3 ўринларни эгаллаган ходимлар қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан касаба уюшма қўмитаси номидан эсталик совғалари билан тақдирландилар.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда «Uyda chiroq yo’qligi uchun, elkteosetga juda ko’p marta telefon qildik tusha olmadik. Sarson bo’lib gorodga bordim. 400 000 so’m qarz chiqarib berdi. Jizzax elektorsetining ahvolini isboti bilan ko’ring. Telefon trubkasini olib qo’ygan. O’zlari sotkada o’yin o’ynab o’tiribdi. Kimga murojaat qilsak muammo oson yechiladi? Faqat tanishlari telefon qilsa yoki kelsa muammo oson bitib ketadi Tanishi yo’qlar nima qilsin? Nega telefonni ko’tarib qo’yganiga maosh oladimi ular? Inson huquqlari,odamlar roziligi, sarsongarchilikga yo’l qo’yish yurtboshiga va uning xalqiga halol oyligiga xiyonat emasmi? Qachon odam bo’lamiz?? Shu sabab rivojlanishimiz 2000 yil orqada emasmi. Holatga rasmiy izoh kutamiz va biz bu mavzuga yana qaytamiz» шаклидаги танқидий материал тарқалди.

Ушбу мурожаат «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Жиззах шаҳар, «Зилол» МФЙда яшовчи Абриева Нодира Бурхоновна хонадонига бориб истеъмол қилинган электр энергияси таъминоти ва тўлови бўйича тушунтириш берилди. Пайдо бўлган муаммо жойида ҳал қилинди. Яъни истеъмолчининг фарзанди Салимов Фарруҳ томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов Paynet орқали амалга оширилгандан сўнг, ушбу хонадоннинг электр энергия таъминоти қайта тикланди.

Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз .

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

1 2