Oylik Arxiv: Апрель 2021

МУҲТОЖЛИКМИ Ё БОҚИМАНДАЛИК?


Давлат идоралари халқ билан очиқ мулоқот қилмоқда. Муаммоларга жойида ечим изланмоқда. Шаффофлик механизми ишга тушди. Секторлар фаолияти йўлга қўйилди. Натижа эса кўп ҳолларда биз кутгандек бўлмоқда. Муаммоларга ечим топилиб, одамлар рози бўлмоқда, эртанги кунга ишонч ортмоқда.
Масаланинг бу жиҳати жуда ажойиб. Ҳақиқий демократия кўринишлари мамлакат тараққиётига хизмат қилишига шубҳа йўқ. Воқеликнинг ичига кириб борар экансиз, аччиқ ва юракни зада қиладиган ҳолатларни ҳам кўрасиз. Боқимандалик, фақат ўз манфаатини ўйлаш каби жамият равнақига рахна соладиган иллатлар ҳам юзага қалқмоқда.
Аввало, муҳтожликда бировнинг эшигини тақиллатишдан-да оғирроқ вазият йўқ. Аммо орамизда шундай кишилар қатлами пайдо бўлдики, нимагадир эришмагунча тўхтовсиз ёзади. Дейлик, уйини таъмирлатиш керак: ҳали ҳокимият, ҳали Президент портали, яна қайсидир пули бор ташкилотлар… Тўғри, мурожаат қилиш – уларнинг ҳуқуқи. Бироқ одамда ички адолат, қаноат ва виждон деган тушунча қарор топмас экан, Марс сайёрасини хусусийлаштириб берсангиз, «Юпитерниям қўшиб бериши керак эди», – деб яна ёзаверади.
Ҳар икки ҳолатни кўриб инсон беихтиёр мулоҳазага боради. Ночорлик билан боқимандаликнинг фарқи бор-а?! Сиз нима дейсиз?

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати