Oylik Arxiv: Апрель 2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3630-сонли ««Обод қишлоқ» дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан Зомин тумани, Навоий ҚФЙ, Пшағор қишлоғи, Ёшлик МФЙда қўлбола усулда қурилган тармоқлар ўрнига 0,4 кВли электр узатиш тармоқлари учун 150 дона темир-бетон таянчлари ўрнатиш ишлари якунига етди. Ҳозирда янги СИП русумдаги изоляцион кабел тортиш амалга оширилмоқда.
Бундан кўзланган асосий мақсад қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтиришдан иборат.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

     2021 йил 2 апрель куни «Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг 2021 йил 16 февралдаги «Бахтсиз ҳодиса ва жароҳатланишларни олдини олиш тўғрисида»ги 17-сонли буйруғига асосан «Жиззах ҲЭТК» АЖда Нимстанциялар хизмати навбатчи эл.монтёрлари ҳамда ШЭТК, ТЭТКларнинг барча эксплуатация ходимлари иштирокида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
Ўқув-семинар машғулотида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати бошлиғи Мурод Эгамқулов, «Ўзэнергоинспекция» Жиззах вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи Ахмад Бозоров ва «Жиззах ҲЭТК» АЖ МХТХ бошлиғи Антар Ахмедовлар иштирок этди.
Семинарда 2020 йил ва 2021 йилнинг ўтган даврида тизимда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда бахтсиз ҳодиса содир бўлишида ходимлар томонидан йўл қўйилган қоида бузилишлар ҳамда жамиятимиз томонидан 2021 йил 26 февралда ишлаб чиқилган «Бахтсиз ҳодиса ва жароҳатланишларни олдини олиш тўғрисида»ги 105-сонли буйруғи ижроси бўйича атрофлича тўхталиб ўтилди.
Йиғилиш давомида мавжуд ҳимоя воситаларини ўз муддатларида синовдан ўтказиш ва яроқсизларидан фойдаланмаслик, истеъмолчилар балансидаги электр қурилмаларидан ўзбошимчалик билан фойдаланмаслик, ШЭТК, ТЭТКлар, хизмат ва бўлимларда хавфсизлик техникаси бўйича ижтимоий телеграмм тармоқларида гуруҳлар ташкил этилиб, қоидаларга риоя этилаётган ҳолатларни кузатиб бориш, жамият ходимларининг хавфсизлик техникаси ва эксплуатация қоидалари бўйича билим синовларидан ўтказиш тизимини белгиланган тартибларга риоя этилган ҳолда олиб борилишини таъминлаш, мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси ходимларини бошқа ишларга жалб қилинмаслиги ҳамда эксплуатация ходимлари билан таянчлардаги ишлар, таянчларни монтаж-демонтаж қилиш, иш жойини кенгайтирмаслик, ўзбошимчалик билан наряд ёки фармойишсиз иш бажармаслик мавзуларида сўз олиб борилди.
Бахтсиз ходисаларни олдини олиш, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, иш жойларида меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этиш, ходимларни хавфсизлик техникаси бўйича ўқитиш ва амалий машғулотларни ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирлар тўғрисида гапириб ўтилди.
Жумладан, «Жиззах ҲЭТК» АЖда содир бўлган бахтсиз ходисалар ҳам танқидий муҳокама қилинди ҳамда бахтсиз ходисаларнинг келиб чиқиш сабаблари аниқ мисоллар билан таҳлил қилинди.
Бундан ташқари, бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш бўйича кўрсатмалар берилди ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш чоралари ҳақида гапириб ўтилди.
Йиғилиш қатнашчилари билан биринчи ёрдам кўрсатиш ҳамда «Ташкилий ва техник» тадбирлар бўйича савол жавоблар бўлиб ўтди.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати