ЭЪЛОН

“Жиззах ХЭТК” АЖ да “Бино ва иншоатларни мукаммал таъмирлаш ишлари” бўйича 2019 йил режасига киритилган Ш.Рашидов туман электр таъминоти корхонаси биносини таъмирлаш ишлари бўйичалойиха-смета хужжатлари тайёрланган бўлиб, учинчи босқич (омборхона биносини тамирлаш, сув захираси хавзасини, хожатхона, душхона биноларини куриш ва ободонлаштириш) ишларини бажариш учун пудратчи ташкилотлар ўртасида ички танлов ўтказиш зарур бўлмоқда. Шу сабабли пудратчи ташкилотларни танлаш мақсадида пудратчи ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади.

Танловни ўтказиш шартлари 

Танловда қатнашиш истагида булган пудрачи корхоналар томонидан амалга оширилади ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари талаб этилади:

  • Тижорат таклифи;
  • Давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома ва тегишли фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия ва махсулотларнинг сертификатлари нусхалари, махсулотларнинг устамасолиқлари ва устамасолиқларсиз нархлари кўрсатилиши лозим;

Танловда қатнашиш бўйича таклифларни қуйидаги манзилга юборишингизни сўраймиз: 130106, Жиззах ш., Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси, 60 уй ёки электрон манзил 1708000@uzbekenergo.uz

 Танловни ўтказиш тартиби

Тижорат таклифлари 2019 йил 9 ноябргача қабул қилинади.  Жамият учун фойдали таклиф берган иштирокчи танлов ғолиби деб топилади.

Қўшимча маълумотлар учун тел.:(99894)578-06-96