Акциядорлар диққатига!

“Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” АЖда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.03.2019 йилдаги №ПҚ-4249-сонли “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, қарорнинг 5-иловасида кўрсатилганлигига кўра Давлатга ва “Ўзбекэнерго” АЖга тегишли (хўжалик жамиятлари устав капиталидаги улушлардаги) баъзи активларни давлатнинг улуши сифатида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг устав капиталини шакллантириш учун  бериш ҳисобига, 2019 йил 28 майдан “Ўзбекэнерго” АЖнинг ҳуқуқий меросхўри “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ташкил этилганлигига кўра “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг  30.05.2019 йилдаги 01-03/42-сонли хати ва  10.06.2019 йилдаги 1-сонли факсномаси ижро учун қабул қилиниб, ушбу талабга кўра Жамият ижро органининг 11.06.2019 йилдаги 305-сонли буйруғи билан Жамиятнинг барча реквизитлари, муҳр ва штамплари ҳамда хат бланкаларига ўзгартириш киритилиб, тегишли тадбирлар амалга оширилганлиги тўғрисида Жамият Кузатув кенгашининг 14.06.2019 йилдаги 9-сонли баённома қарори билан маълумот учун қабул қилинди.

Шунга кўра  “Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” АЖ (келгусида матнда-“Жиззах ҲЭТК” АЖ)нинг барча овоз берувчи оддий акциялари, яъни   38684918 дона акциялари “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖга тегишли. Шу муносабат билан, “Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” АЖнинг барча оддий овоз берувчи акцияларнинг ягона эгаси (ягона овоз берувчи акциядор) “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 58-моддасига биноан, оддий акциялари битта акциядорга тегишли бўлган жамиятда акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилмайди. Ушбу Қонун ва Жамият уставида акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига киритилган масалалар бўйича қарорлар бу акциядор томонидан якка тартибда қабул қилинади ва ёзма равишда расмийлаштирилади.

Ушбу қоидага асосан “Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” АЖнинг барча овоз берувчи оддий акциялари эгаси (ягона овоз берувчи акциядор)нинг қарорини қабул қилиш учун 06.12.2019 йилда қуйидаги масалалар бўйича:

  1. “Жиззах ҲЭТК” АЖнинг қўшимча акцияларини чиқариш.
  2. “Жиззах ҲЭТК” АЖнинг қўшимча акциялар чиқариш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш.

Жамиятнинг барча овоз берувчи оддий акциялари эгаси (ягона овоз берувчи акциядор)нинг қарори қабул қилинди.