ЭЪЛОН

 “Жиззах ХЭТК” АЖ да “Бино ва иншоатларни мукаммал таъмирлаш ишлари” бўйича 2019 йил режасига киритилган Зафарабод туман электр таъминоти корхонаси биносини таъмирлаш бўйича лойиха-смета хужжатлари тайёрланган бўлиб, иккинчи босқич (Маъмурий бинонинг ички қисмини мукаммал таъмирлаш, ободонлаштириш ишларини бажариш, хожатхона қуриш) ишларини бажариш учун пудрачи ташкилотлар ўртасида ички танлов ўтказиш зарур бўлмоқда. Шу сабабли пудрачи ташкилотларни танлаш мақсадида пудратчи ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилинмоқда.

Танловни ўтказиш шартлар

Танловда қатнашиш истагида бўлган тижоратчилар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари талаб этилади:

  •  Тижорат таклифи;
  • Давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисида гувохнома ва тегишли фаолиятни амалга ошириш хуқуқини берувчи лицензия.

Танловда қатнашиш бўйича таклифларни қуйидаги манзилга юборишингизни сўраймиз; 130106, Жиззах ш., Навруз махалласи, Боғзор кўчаси, 60 уй ёки электрон манзил 1708000@uzbekenergo.uz

Танловни ўтказиш тартиби

Тижорат таклифлари 2019 йил 19-23 декабргача қабул қилинади.

Жамият учун фойдали таклиф берган иштирокчи танлов ғолиби деб топилади.

Қўшимча маълумотлар учун тел: (99897) 329-56-00