Жиззах шаҳрида «Обод маҳалла» давлат дастури амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан Жиззах шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан лойиҳа-смета ишлари тайёрланиб, манзилли дастур бўйича жорий йилнинг 9 январь куни Жиззах шаҳар «Бунёдкор» МФЙ ҳудудидаги кўчаларга 0,4 кВли ҳаво тармоғининг ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу 0,4 кВли ҳаво тармоғининг ўрнатиш ишлари якунига етганидан сўнг СИП-2 3х35 кабелларини тортиш ишлари амалга оширилади.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти Матбуот хизмати