Арнасой туманида хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги ҳолатлари бўйича аҳоли хонадонлари билан тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлигининг 2019 йил 27 ноябрдаги 78-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Куз-қиш мавсумида энергия ресурсларидан хавфсиз фойдаланиш, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, жумладан аҳолини ис газидан заҳарланишга йўл қўймаслик, ҳаво-газ аралашмаси чақнаши (ёниш, портлаш) ҳамда электр ва газ таъминоти объектларида аварияларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси»нинг 2-бандига асосан жамиятимиз ходимлари томонидан Жиззах вилоятида жойлашган аҳоли қатлами, кўп қаватли уй-жойлар ҳамда оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги ҳолатлари бўйича ўрганишлар ўтказилмоқда. Ўрганишларда аниқланган камчиликлар бўйича далолатномалар расмийлаштирилиб, бартараф этиш бўйича маъсул ходимларга топшириқлар берилмоқда. Электр энергиядан оқилона ва хавфсиз фойдаланиш учун  МФЙларда йиғилишлар ўтказилиб, ҳар бир хонадан фуқароларига тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари электр энергия истеъмолчиларига электр кабель тармоқларини лаборатория синовидан ўтказиб туришлари бўйича тушунчалар бериб борилмоқда. Содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш мақсадида хар бир хонадан ва объектларда электр таъминоти бўйича навбатдан ташқари кўрикдан ўтказиб туришлари таъкидлаб ўтилмоқда. Қишнинг совуқ кунларида ностандарт электр ва газ печларидан фойдаланмасликлари бўйича жамиятимиз ходимлари вилоят (шаҳар, туман) ЁХБ ходимлари билан биргаликда рейдлар ташкиллаштирилмоқда.

 

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти Матбуот хизмати