«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятида 2020 йил 29 январь куни матбуот анжумани 
ЎТКАЗИЛДИ

   Матбуот анжумани ««Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятининг 2019 йилдаги фаолияти якунлари ва 2020 йилга устувор вазифалари» мавзусига бағишланди.

 Ўтказилган матбуот анжуманида Оммавий ахборот воситалари вакиллари, ҳокимликлар, вилоят, шаҳар, туманлар корхона, муассаса ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарлари, Жиззах вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси раҳбар ходимлари иштирок этдилар.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти Матбуот хизмати