«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятида

2020 йил 11 февраль куни ўқув-семинар

ЎТКАЗИЛДИ

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонун тарғиботи, касаба уюшмаларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференцияларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ҳамда жамоа шартномасини янги муддатга тузиш масалаларига бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Ўқув-семинарни «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти касаба уюшма қўмитаси раиси Ўринов Илҳом олиб борди.

Ўқув-семинаримиз Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги янги таҳрирдаги Қонунининг тарғиботи, касаба уюшмаларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференцияларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ҳамда жамоа шартномасини намунали макет асосида тузиш масалалари бўйича ўтказилди.

Ўқув-семинарда шаҳар ва туман электр тармоқлари корхоналари, хизматлар цех касаба уюшма раислари, гуруҳ ташкилотчилари ҳамда масъул ходимлардан 41 нафари иштирок этишди.

Семинарда сўз олган Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг бош юрисконсульти Муқаддас Ғайбуллаева,  Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг ташкилий ишлар бўлими бошлиғи Икром Юнусовлар семинарда кўрилган масалалар юзасидан маъруза қилишди.

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга маъсул ходимлардан жавоблар олдилар.

Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси нашри «Ишонч» ва «Ишонч доверие» газеталарининг мухбири ҳам иштирок этди.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати