Шароф Рашидов туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари

«ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ  ВА

«ЖИЗЗАХ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ миннатдор

Бугунги кунда ҳар бир соҳа сингари энергетика соҳасида ҳам жуда катта ўзгаришлар, янгиланишлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимиз бўйлаб истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб бериш бўйича қатор лойиҳалар, дастурлар ишлаб чиқилиб, соҳага жорий қилинмоқда.

Хусусан, Обод маҳалла, Обод қишлоқ дастурлари, АСКУЭ тизимини жорий этиш бўйича жойларда амалга оширилаётган ишларни мисол қилсак арзийди.

Бундан ташқари, «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти тасарруфидаги 13 та туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари, 2 та нимстанция гуруҳларининг маъмурий бинолари 5 таси мукаммал таъмирдан чиқарилди, 2 тасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бунинг оқибатида ишчи ходимларга, шу билан бирга истеъмолчиларимизга ҳам қулайликлар яратилмоқда.

Бугун баҳор айёмининг кириб келиши арафасида Шароф Рашидов туман электр таъминоти корхонаси маъмурий биноси ҳам 2020 йил тўлиқ мукаммал таъмирдан чиқарилди. Маъмурий бинони тўлиқ таъмирлаш учун 3 млрд 200 млн сўм маблағ сарфланди.

Маъмурий бинони фойдаланишга топшириш маросимида «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг ўринбосари Асқаров Асрор Акрамович, туман ҳокими Холбўтаев Маҳмуд Парсаматович, туман мутасадди корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари раҳбарлари, Шароф Рашидов туман электр таъминоти корхонасининг барча ходимлари қатнашдилар.

Сўзга чиққанлар туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимларини замонавий иш жойи билан қутлашди. Хотин-қизларни байрам муносабати билан табриклашдилар.

Бундан ташқари маросимимизга қариялик гаштини сураётган нуроний отахонлар, энергетика ва меҳнат фахрийлари таклиф этилиб, амалга оширилган ишлар билан таништирилди.

Бу каби бунёдкорлик ишлари Ғаллаорол туман электр таъминоти корхонасида ҳам амалга оширилди. Кейинги маросим Ғаллаоролга азизлар.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти

Матбуот хизмати