Ғаллаорол туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари учун қулай меҳнат шароити яратилди

Мамлакатимизнинг ҳар бир соҳасида кескин тарзда ўзгаришлар юз бермоқда. Истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришда энергетикларнинг ҳиссаси жуда катта.

Хусусан, Обод маҳалла, Обод қишлоқ дастурлари, АСКУЭ тизимини жорий этиш бўйича жойларда амалга оширилаётган ишларни мисол қилсак арзийди. Янги техникалар билан таъминланмоқда. Қулай шароитлар яратилмоқда.

Баҳор айёми биринчи ўн кунлигининг ўзидаёқ қўша-қўша байрамлар нишонланмоқда. Ғаллаорол туман электр таъминоти корхонаси маъмурий биноси ҳам мукаммал таъмирдан чиқарилди. Маъмурий бинони тўлиқ таъмирлаш учун 3 миллиард 400 миллион сўм маблағ сарфланди.

Ҳозирги кунда электр таъминоти корхонаси 1139 та улгуржи ва 32769 та аҳоли истеъмолчиларига хизмат кўрсатади. Биргина жорий йилнинг икки ойида 4 та 160 кВли трансформатор ва 2000 метр замонавий СИП кабель тортилди.

Маъмурий бинони фойдаланишга топшириш маросимида «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг ўринбосари Асқаров Асрор Акрамович, туман ҳокими Оқбоев Жалолиддин Жамолович, туман мутасадди корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари раҳбарлари, Ғаллаорол туман электр таъминоти корхонасининг 102 нафар ходимлари қатнашдилар. Бундан ташқари маросимимизга қариялик гаштини сураётган нуроний отахонлар, энергетика ва меҳнат фахрийлари таклиф этилиб, амалга оширилган ишлар билан таништирилди.

Сўзга чиққанлар туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимларини замонавий иш жойи билан қутлашди. Хотин-қизларни байрам муносабати билан табриклашдилар.

Бу каби бунёдкорлик ишлари бошқа туман электр таъминоти корхоналарида ҳам амалга оширилиши давом этмоқда.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»акциядорлик жамияти

Матбуот хизмати