АЁЛГА ЭҲТИРОМ!

 

Аёл хоҳ олима бўлсин, хоҳ санъаткор ёки сиёсатчи бўлса-да, энг аввало, хонадон бекаси, рўзғор устуни ҳисобланади. Унинг уй-рўзғор юмушларини енгиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани муҳим аҳамиятга эга. Оилани мустаҳкамлаш, ёш оилаларни маънавий, моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш алоҳида қайд этилганки, бунда йиллар синовидан муваффақиятли ўтиб келаётган қадриятларимизни асосий тарбия воситасига айлантиришда маҳалла фаоллари, хотин-қизлардан яна ҳам фаолроқ, фидойироқ бўлиш талаб этилади.

Бугун «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖда ҳам раҳбарият томонидан аёлларга бўлган ҳурмат яққол намоён бўлди. Корхонада ишлаётган барча хотин-қизларга бўлган эътиборни сезмасликнинг иложи йўқ. Бошқарув раиси Бахтиёр Ибрагимов ҳамда касаба уюшмаси раиси Илҳом Ўриновлар ҳар бир ходимага алоҳида эътибор қаратди. Уларни байрам билан қутлади.

Давлатимиз томонидан қабул қилинаётган дастурлар, қонун ва қарорларнинг қай бирига синчков назар ташласак, Инсон сиймоси кўзга ташланади. Инсон саломатлиги, иш билан бандлиги, ҳаётда, жамиятда ўрнини топиши, фарзандлар тарбиялаш каби инсон умридаги барча муҳим жиҳатлар ушбу ҳужжатларда ўз аксини топган. Айниқса, аёл бахт-саодати, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун кўрсатилаётган меҳру эътиборнинг қиёси йўқ. Бундай эъзоз ва эҳтиром эса бизни юрт тараққиёти, фарзандларимизнинг порлоқ истиқболи учун виждонан, сидқидилдан хизмат қилишга ундайверади.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»акциядорлик жамияти

Матбуот хизмати