«ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА

2020 ЙИЛ 14 МАР КУНИ ШАНБАЛИК ЎТКАЗИЛДИ

Қадимий ва ҳамиша навқирон Наврўз байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз маънавиятини юксалтиришда миллий урф-одатларимиз ва уларнинг замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, турли муаммоларни биргалашиб ҳал қилиш каби ибратли қадриятлар, маҳаллалар, аҳоли турар-жойларини ободонлаштириш мақсадида ўтказилаётган умумхалқ ҳашари юртимизни янада файзли бўлишида ўзига хос вазифани ўтайди. Бундай хайрли ишларда барча юртдошларимиз фаол иштирок этмоқда.

Бугун эрта тонгдан республикамизнинг барча ҳудудларида бошланган умумхалқ хайрия ҳашари доирасида теварак-атрофни тартибга келтириш, ариқ-зовурларни тозалаш, дарахтларга шакл бериш ва кўчат ўтказиш ишларини «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти аъзолари ҳам уюшқоқлик билан бошлаб юборишди.

Маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланган ҳашар истиқлол даврида янгича маъно-мазмунга эга бўлиб, умуммиллий анъанага айланган.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти

Матбуот хизмати