ЭЪЛОН

АУДИТОР ТАШКИЛОТИ ТАНЛОВИ

Аудитор ташкилотлари диққатига!
“ЖИЗЗАХ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ 

Молиявий-хўжалик фаолиятининг 2020 йил якуни бўйича аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сонли Фармонига асосан Халқаро аудит стандартлари (ҲАС) ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига (ХМҲСга) мувофиқ, шунингдек, СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш бўйича ташқи аудитни ўтказиш учун шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлиш учун аудитор ташкилотларини танловда қатнашишга таклиф  этади.

Аудиторлик ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сон қарори билан тасдиқланган «Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги Низом”га мувофиқ бўлишлари, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган, жорий йилда устав фондида 50 фоиздан ортиқ давлат акциялари (улуши)нинг пакети билан корхоналарда ташқи аудит ўтказиш ҳуқуқига эга аудиторлик ташкилотлар рўйхатига киритилган бўлиши, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензияси ва фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси полиси (ҳужжати)га эга бўлиши, йирик ташкилотлар ва корхоналар билан ишлаш (уч йилдан кам бўлмаган) тажрибасига ва аудиторлик хизматлари бўйича ёрдам кўрсатиш учун зарурий ходимларга эга бўлиши керак.

Танловда қатнашиш учун даъвогарлар 2020 йилнинг 20 мартидан 2020 йилнинг 30 апрелигача “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

  • тегишли фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;
  • давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси;

аудитор ташкилотининг фаолияти  (фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси полиси, аудиторларининг малака сертификатлари, шунингдек, устав фонди ҳақидаги маълумот, аудиторлик фаолиятидаги мутахассисларнинг малакасини, иш тажрибасини, фаолият муддатларини ва ўтказган амалиёт (операция)лари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган резюме, кўрсатиладиган хизматлар нархлари миқдори ва бошқалар) ҳақидаги маълумотлар.

Танловда (тендерда) қатнашиш бўйича тижорат таклифлари қуйидаги манзилда қабул қилинади: 130106, Жиззах ш., Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси-60 уй.

Маълумот учун тел.:  (72)22-22719;  факс: (72)22-23756.