“ЖИЗЗАХ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ 

Ички аудит хизматига мутахассисларни жалб этиш бўйича танлов эълон қилади!

Танлов қатнашчилари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

  • аудитор резюмеси;
  • аудиторнинг паспорти ва дипломи нусҳаси;
  • аудиторлик ва ички аудиторлик сертификати нусҳалари;
  • танлов билан боғлиқ, тақдим қилиниши лозим бўлган бошқа ҳужжатлар.

Номзодга қўйиладиган асосий талаблар:

  • Олий иқтисодий маълумот;
  • Бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида охирги ўн йил мобайнида камида беш йиллик амалий иш стажига эга бўлиши керак.
  • Энергетика соҳаси тўғрисида етарли билимга эга бўлиши;
  • Аудитнинг махсус усулларини билиши ва қўллай билиши, бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларини билиши олқишланади.

Танловда қатнашиш учун аризалар 2020 йилнинг 6 апрелигача қабул қилинади.

Танловда қатнашиш бўйича таклифлар қуйидаги почта манзилига юборилиши ёки “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ умумий бўлимига тақдим қилиниши лозим: 130106, Жиззах ш., Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси-60 уй.

Маълумот учун тел.:  (72)22-22719;  факс: (72)22-23756.