Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати томонидан энергетика тизимида содир бўлаётган бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида навбатдан ташқари (масофавий) ўқишлар ҳамда йўриқномалар ўтказилмоқда.

 

«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 05.05.2020 йилдаги 12/1-43 сонли факсограммасига асосан энергетика тизимида 2020 йил 12 апрель куни соат 735 лар атрофида «Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятининг Тахиаташ туман электр таъминоти корхонаси тезкор чиқиш бригадаси электромонтёри Юлдашев Шавкат Шамуратович билан содир бўлган оғир оқибатли бахтсиз ҳодиса тафсилотлари бўйича «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятининг барча шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари, нимстанция хизмати ҳамда гуруҳлари эксплуатация ходимлари билан қайта ишлаб чиқилди.

Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларининг «Ташкилий ва техник тадбирлар»ини бажариш мавзусида қайта навбатдан ташқари (масофавий) йўриқномалар ўтказилди.

«Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари»нинг VI–боб, техник тадбирлар 1-§ Ўчиришлар, 3-§ Кучланиш йўқлигини текшириш ҳамда мазкур қоиданинг 2-иловаси асосида телеграм тармоқлари орқали такроран (масофавий) ўқишлар ўтказилди.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти Матбуот хизмати