Жиззах шаҳрида «Обод маҳалла» давлат дастури амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан «Обод маҳалла»  дастури доирасида Жиззах шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан Жиззах шаҳри, Кўтарма МФЙ, Ислом Каримов кўчасида 10 кВ ҳаво тармоқлари учун 12 дона темир-бетон устунлар олиб келиниб, ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу темир-бетон устунларни ўрнатиш ишлари якунига етганидан сўнг, 600 метр АС-35 сим тортиш ишлари амалга оширилади.

Олиб борилаётган ишлардан фото лавҳалар.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти Матбуот хизмати