9-май «Хотира ва қадрлаш куни» умумхалқ байрами, ғалабанинг 75 йиллиги.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятида 11 нафар Жангчи-фахрийлар (байналминалчилар) меҳнат қилишмоқда. Уларни 9-май «Хотира ва қадрлаш куни» умумхалқ байрами муносабати билан қизғин муборакбод этиш, корхонамиз томонидан рағбатлантириш мақсадида 2020 йил 7 май куни касаба уюшма қўмитаси ва маъмуриятнинг қўшма қарори чиқарилди. Жамоа шартномасининг 9.9. банди («Жамият тизимидан пенсияга чиққан ишламаётган уруш фахрийларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган ходимларга «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 75 фоизи миқдорида бир йўла моддий ёрдам бериш.)га асосан уларнинг ҳар бирига 509497 сўмдан жами 5604467 сўм (Беш миллион олти юз тўрт минг тўрт юз олтмиш етти сўм) миқдорида моддий ёрдам пули ажратилди.

Ажратилган моддий ёрдам пуллари бугун барчасининг сўм пластик карталарига ўтказиб берилди.

  1. Мелибоев Олим Умумий бўлим бошлиғи
  2. Саидов Тохир ҲТХ устаси
  3. Исакулов Мухитдин Жиззах НСХ эл.чилангари
  4. Муминов Хусан Ғаллаорол НСГ эл.чилангари
  5. Ашуров Абдурахмон Арнасой ТЭТК диспетчери
  6. Нармурадов Ахмат Ғаллаорол ТЭТК эл.монтёри
  7. Фозилжонов Ихтиёр Ш.Рашидов ТЭТК эл.монтёри
  8. Маматкулов Бахтиёр Зарбдор ТЭТК эл.монтёри
  9. Киреев Анатолий Мирзачўл НСГ эл.чилангари
  10. Исакулов Фахритдин Жиззах НСХ эл.монтёри
  11. Кушмуродов Мухаммад Давлат ва шартномавий хизматларни кўрсатиш хизмати муҳандиси

    «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти Матбуот хизмати