Эълон
“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ

Молия-хўжалик фаолиятининг 2019 йил якуни бўйича  соф фойда олиш режаси бажарилган,

йиллик бухгалтерия баланси маълумотига кўра олинган соф фойда 9 860 744 000,0  сўмни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги қонунига ва жамиятнинг уставига асосан Жамият етарли миқдорда фойдага эга бўлганда оддий ва имтиёзли акцияларга дивидендлар ҳисобланиши, захира фондига  ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун ажратмалар ҳисобланиши белгиланган.

Жамият уставига асосан бир дона имтиёзли акцияга акция номинал қийматининг 25% миқдорида тўлаш белгиланган.

Жамият Ижроия органининг дивиденд тақсимоти бўйича таклифи:

  • Имтиёзли акциялар учун дивиденд тўлашга (130 080 дона акцияга) – 32 520 000,0 сум (уставда белгиланган номинал қийматининг 25% миқдорида) акциялар номинал қиймати-1000 сўм;
  • Заҳира фондига  (соф фойдадан 5%, уставга мувофиқ)- 493 037 200 сўм;
  • Оддий акцияларга, шу жумладан:

-давлат улушига- 0  сўм (изоҳ: Давлат улуши мавжуд эмас);

-«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ улушига (63 849 796 дона акцияга) – 986 074 400,0 сўм, 1 дона акцияга- 15,44 сўм;

  • Ишлаб чиқаришни ривожлантиришга – 8 349 112 400 сўм.