Қўшнига инсонпарварлик, ҳамжиҳатлик нумунаси кўрсатилмоқда…

«Мард ва матонатли халқимиз коронавирус пандемияси, бошимизга тушган турли синовлар ва табиий офатлар шароитида «Оллоҳ сабр-тоқатли инсонлар билан биргадир», деган илоҳий ўгитга амал қилиб, тушкунликка берилмасдан, янада аҳил ва бирдам бўлиб, инсонпарварлик, ҳамжиҳатликнинг юксак нумунасини кўрсатганини жаҳон ҳамжамияти эътироф этмоқда», — дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти.

Аввал айтганимиздек «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти, Арнасой, Мирзачўл, Дўстлик, Ш.Рашидов ва Пахтакор ТЭТКларидан жами 24 нафар ходимлар Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, «Ҳақиқат» маҳалла фуқаролар йиғини, Чинобод аҳоли пункти ҳудудида жойлашган аҳоли уй-жойларини содир бўлган сув тошқини, яъни талофатдан шикастланган электр тармоқлари ҳамда ускуналарни қайта тиклаш, табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларида фаол қатнашмоқдалар.

Хонадонларга кирувчи тармоқларни таъмирлаш, ички электр тармоқларини тартибга солиш, жойлардаги электр тармоқ ва трансформатор пунктларида таъмирлаш тиклаш ишлари, шунингдек кўча ёритиш тизимларини ўрнатиш ишларида кўмак бермоқда.

Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омборида юзага келган табиий ҳалокат юртдошларимизни янада жипслашишга, ўзаро меҳр-оқибат намуналарини кўрсатишга ундамоқда.

Сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Биз, яъни энергетиклардан ташқари Жиззах вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси, қурилиш бошқармаси, назорат инспекцияси, тиббиёт, санитария-эпидемиология маркази, қурилиш ҳамда бошқа мутасадди соҳа ташкилотлари ҳам ўз хизматларини аямасдан кўрсатиб келишмоқдалар.

Муаммоларни бартараф қилиниши ва аҳоли томонидан  миннатдорчилик билдирилиши, бағри кенг инсонларни кучига куч қўшиб, янада ғайрат билан ишлашларига мадад бермоқда.

Қилинаётган ишлардан фото лавҳалар.

 

 

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати