Хабарнома!

 “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг барча овоз берувчи оддий акциялари эгаси (ягона овоз берувчи акциядор)нинг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича қарори 2020 йил 30 июн куни, соат 11-30да, Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси, 60 уй, Жамиятнинг мажлислар залида қабул қилиниши белгиланганлигини маълум қилади.

Электрон манзил:   1708000@uzbekenergo.uz; (WWW. jizzaxhetk.uz)

Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 24 июн 2020 йил.

Акциядорларни рўйхатга олиш: 10-30дан  11-30гача.

Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ишончнома билан келишлари шарт.

Маълумот учун телефон: 72-222-27-19; факс: 72-222-37-56

 

КУН ТАРТИБИ

  1. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. Жамиятнинг 2019 йилга мўлжалланган бизнес-режанинг асосий кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият ижро органи раҳбарининг ҳисоботини кўриб чиқиш.
  3. Жамиятнинг 2019 йилдаги молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича жамият тафтиш комиссияси ҳисоботини кўриб чиқиш.
  4. Жамиятнинг 2019 йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарар ҳисобларини тасдиқлаш.
  5. Жамиятнинг 2019 йилдаги молиявий–хўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдаси тақсимланишини тасдиқлаш.
  6. “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда 2019 йил бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
  7. Жамият Кузатув кенгашининг 2019 йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш.
  8. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  9. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  10. Жамият ижро органи раҳбарини сайлаш ёки уни ишга ёллаш бўйича шартномани 1 йилга узайтириш.
  11. 2020 йилга жамиятга аудит хизматларини кўрсатувчи аудит ташкилотларини танлаш ва унинг хизмат хақи миқдорларини белгилаш масаласи.
  12. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.
  13. Давлат инвестиция дастурларини амалга ошириш доирасида корхонага “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тарафидан йўналтирилган маблағларни капитализация қилиш ёки акциядорларнинг аввалги умумий йиғилишлари қарорлари асосида жамият ишлаб чиқаришини ривожлантириш учун қолдирилган (йўналтирилган) маблағлар ҳисобига жамият устав капиталини ошириш.

Акциядорлар акциядорларнинг йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар ) билан акциядорларга умумий йиғилишни ўтказиш ҳақида юборилган хабарнома ва бевосита “Жиззах ҲЭТК” АЖда: Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси, 60 уйда танишишлари мумкин.

“Жиззах ҲЭТК” АЖ