ҚАЙТА ТАНЛОВ
  “ЖИЗЗАХ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ 

19.03.2020 йилда Ички аудит хизматига мутахассисларни жалб этиш учун берилган эълон бўйича танлов бўлиб ўтмаганлиги сабабли “Жиззах ҲЭТК” АЖ  Ички аудит хизматига мутахассисларни жалб этиш бўйича қайта танлов эълон қилади!

Танлов қатнашчилари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

  • аудитор резюмеси;
  • аудиторнинг паспорти ва дипломи нусҳаси;
  • аудиторлик ва ички аудиторлик сертификати нусҳалари;
  • танлов билан боғлиқ, тақдим қилиниши лозим бўлган бошқа ҳужжатлар.

Номзодга қўйиладиган асосий талаблар:

  • Олий иқтисодий маълумот;
  • Бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида охирги ўн йил мобайнида камида беш йиллик амалий иш стажига эга бўлиши керак.
  • Энергетика соҳаси тўғрисида етарли билимга эга бўлиши;
  • аудитнинг махсус усулларини билиши ва қўллай билиши, бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларини билиши олқишланади.

Танловда қатнашиш учун аризалар 2020 йилнинг 21 июлигача қабул қилинади.

Танловда қатнашиш бўйича таклифлар қуйидаги почта манзилига юборилиши ёки “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ умумий бўлимига тақдим қилиниши лозим: 130106, Жиззах ш., Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси-60 уй.

Маълумот учун тел.:  (72)22-22719;  факс: (72)22-23756.