Зомин тумани, Даштабод шаҳарчаси, Нурафшон МФЙ ҳудудида яшовчи аҳоли хонадонлари шоду-ҳуррам.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан Зомин тумани, Даштабод шаҳарчаси, Нурафшон МФЙ ҳудудидаги 60 та аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 53 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилди. 0,4 км 10 кВ, 1,8 км 0,4 кВли ҳаво тармоқларини қуриш, замонавий СИП русумли изоляцион кабелни тортиш ишлари якунига етказилди. Қуввати 160 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилиб, янги ҳаво тармоғидан аҳолига бугун кучланиш берилди.

Туман электр таъминоти корхонаси томонидан олиб борилаётган бундай амалий ишлари фақатгина маҳалла ва қишлоқлар кўркамлигига эмас, у ерда яшаётган аҳолининг ҳаётга муҳаббат ва ишончни янада ошишини таъминлашга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати