“ЖИЗЗАХ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ” АЖнинг      барча кредиторлари диққатига!

 

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги “Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш оқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4779-сон Қарорига мувофиқ “Жиззах ҲЭТК” АЖ акциядорларининг 2020 йил 25 декабрдаги 8-сонли умумий йиғилишида “Жиззах ҲЭТК” АЖни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этиш ва шундан сўнг қўшиб олинган корхона негизида функционал филиални ташкил этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Жамиятнинг барча кредиторларига “Жиззах ҲЭТК” АЖ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб юбориш йўли билан қайта ташкил этилаётганлиги тўғрисида хабар қилади.

Жамият қайта ташкил этилаётганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга биноан “Жиззах ҲЭТК” АЖнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ўтишини маълум қиламиз.

Маълумот учун телефон: 93-3075770 ёки (72)2222719.