Автоматлаштирилган тизим – энергетика соҳаси шаффофлиги учун энг мақбул йўл

Жиззах вилоятида электр тармоқларига уланган истеъмолчиларда «Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими»ни жорий этиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Лойиҳанинг илк босқичи Осиё Таракқиёт банки томонидан молиялаштирилиб, унга 150 миллион АҚШ доллар маблағ ажратилган. Лойиҳа Корея Республикасининг «KT Corporation» компанияси билан ҳамкорликда Жиззах, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида амалга оширилмоқда. Шундан Жиззах вилояти учун ажратилган маблағ 13,2 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Жорий йилнинг 12 январь куни «Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими»ни жорий этиш бўйича Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманлари электр таъминоти корхоналарида ўқув-семинари ўтказилди.

Семинарда туманлардаги 4 та сектор йўналиши бўйича раҳбарлари ва ходимлари, Туман электр таъминоти корхоналари бошлиқлари, ходимлари ҳамда «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖдан АСКУЭ бўлими бошлиғи иштирок этишдилар.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати