Зомин туманида паст кучланишли электр тармокларини янгилаш ва модернизация килиш ишлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил дастури бўйича Зомин тумани, Навоий ҚФЙ, Пшағор қишлоғи, Ёшлик МФЙ, Марказий қўрғон кўчасидан ўтувчи Пшағор 35/10 кВли нимстанциядан чиқиб 435/400 кВАли трансформатор пунктига борувчи 10 кВли ҳаво тармоғининг яроқсиз ҳолга келган ёғоч таянч устунларининг ўрнига 5 дона темир-бетон таянчлари ўрнатилмоқда.

Бунинг оқибатида шу ҳудуддаги 260 нафарга яқин хонадонларни янада сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга эришилди.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати