Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3630-сонли ««Обод қишлоқ» дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан Зомин тумани, Навоий ҚФЙ, Пшағор қишлоғи, Ёшлик МФЙда қўлбола усулда қурилган тармоқлар ўрнига 0,4 кВли электр узатиш тармоқлари учун 150 дона темир-бетон таянчлари ўрнатиш ишлари якунига етди. Ҳозирда янги СИП русумдаги изоляцион кабел тортиш амалга оширилмоқда.
Бундан кўзланган асосий мақсад қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтиришдан иборат.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати