МУРОЖААТ

 Ҳурматли аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар!

Хабарларингиз бор, кейинги кунларда юртимизда аномалиссиқ ва қуруқ ҳаво оқимиҳукм сурмоқда.

Иссиқ ҳаво шароитида барча хонадон, кафе, ресторан, ошхона, корхона ва ташкилотлар, истимоий соҳа объектларида совутгичлар узлуксиз тарзда ишлатилмоқда. Бундан ташқари деҳқон-фермер хўжаликларида етиштирилаётган ҳосилни суғориш учун сувнасосларидан фойдаланилмоқда. Янги турдаги маиший техника воситалари жумладан, кирювишмашинаси, печкалар, овқатиситиш машинаси, сувиситгич, вентилятор ва бошқалар. Бундан кўриниб турибдики, электр энергиясига бўлган талаб бир неча баробарга ошишига, тизимда юкламалар пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.

Бунинг оқибатида нимстанциялар ва трансформатор пунктларида носозликларюзага келиб, уларни бартарафэтиш учун кўп куч ва вақтсарфланмоқда. Аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга етказилаётган электр энергиясининг узлуксизлигини таъминлаш, электр таъминотида юзага келган талофатларни ва вақтинчалик узилишларни бартараф этишишларида шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналарининг тезкорчиқиш бригадалари ҳамда алоқадор барча хизматлари томонидан кучайтирилган тартибда тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Диспетчерлик маркази томонидан энерготизимда мувозанат сақлаш жараёни ўзвақтида таъминланмаса, тизимдаги «зўриқиш» турлийирик авария, катта-катта ҳудудларда узоқ вақт электр энергия бўлмаслигига сабаб бўлади. Шунинг учун вилоятимиз бўйича 35/10 кВли электр узатиш тармоқларини навбатма-навбат ўчириш талаб этилади.

Истеъмолчилардан қуйидаги оддий қоидаларга амалқилишларини сўраб қоламиз:

— совутгич, сувиситгич, вентилятор ва бошқа шу каби кўп электр энергиясини талаб қилувчи ускуналарни кераксиз вақтда ўчириб қўйинг;

— ёритиш ускуналарини бефойда ёқманг;

— энерготежамкор чироқлардан фойдаланинг;

— электр ускуналарини кутиш ҳолатида қолдирманг;

— овқат пиширишда устиёпиқ қозонлардан фойдаланинг;

— кун давомида электртармоғига иккиламчи ускуналарни уламанг.

Ҳурматли истеъмолчилар!

Бундай вазиятга холисо намуносабат билдирасиз ҳамда электр энергиясида узилишларнинг олдини олишда юқоридаги қоидаларга амалқилиш орқали ўзҳис сангизни қўшасиз деган умиддамиз.

Хонадонимизда нёруғлик, файзаримасин, узлуксиз электр энергиясидан фойдаланайдесангиз, ундантежаб-тергаб фойдаланинг, исрофгарчилик кайўл қўйманг.

 

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати