Э Ъ Л О Н 

“Сomply or explain” халқаро тамойилига асосан

(риоя қил ёки тушунтир)

“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ шуни маълум қиладики, акциядорларнинг 2015 йил якуни бўйича умумий йиғилиши қарори билан жамият томонидан 30.06.2016 йилдан бошлаб Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссиясининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли йиғилишининг баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига риоя қилиш мажбурияти қабул қилинди.

Корпоратив бошқарув кодекси талабларига асосан акциядорлик жамиятларида самарали ички назорат механизмини жорий қилиш мақсадида кузатув кенгаши таркибига биттадан кам бўлмаган (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) мустақил аъзо киритади.

Акциядорларнинг 2020 йил якуни бўйича ўтказилган 25.06.2021 йилдаги (1-сонли баённома) йиллик умумий йиғилишида Кузатув кенгаши аъзолари белгиланган тартибда 2021 йил учун 1 йил муддатга сайланган, шу сабабли Кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзо киритилмаган.

Корпоратив кодекс тавсияларига асосан Кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзони сайлаш акциядорларнинг 2021 йил якуни бўйича умумий йиғилишда амалга оширилиши кутилмоқда.