ХАБАРНОМА!
“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти Жамиятнинг барча овоз берувчи оддий акциялари эгаси (ягона овоз берувчи акциядор)нинг талабига кўра, Жамият молиявий-хўжалик фаолиятининг 2021 йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботларини ташқи аудит текширувидан ўтказувчи ташкилотларни танлаб олиш мақсадида, Ягона акциядор қарори 2022 йил 29 март куни, соат 11-30да, Тошкент шаҳри, Осиё кўчаси, 8 уйда қабул қилиниши белгиланганлигини маълум қилади.
Электрон манзил: info@jizzaxhetk.uz; (www. jizzaxhetk.uz)
Жамиятнинг барча овоз берувчи оддий акциялари эгаси ягона овоз берувчи акциядорнинг қарорини қабул қилиш ҳуқуқига эга акциядорнинг вакили шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ишончнома билан келиши шарт.
Маълумот учун телефон: 72-222-27-19; факс: 72-222-37-56
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 58-моддасига асосан қуйидаги масала юзасидан қабул қилинади:
КУН ТАРТИБИ
- “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда 2021 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудит хизматларини кўрсатувчи аудит ташкилотларини танлаш ва унинг хизмат хақи миқдорларини белгилаш масаласи.
Акциядор йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорга тақдим этиладиган ахборот (материаллар ) билан акциядорга йиғилишни ўтказиш ҳақида юборилган хабарнома ва бевосита “Жиззах ҲЭТК” АЖда: Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласи, Боғзор кўчаси, 60 уйда танишиши мумкин.
“Жиззах ҲЭТК” АЖ