Author Archives: admin

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятида 2020 йил 29 январь куни матбуот анжумани 
ЎТКАЗИЛДИ

   Матбуот анжумани ««Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятининг 2019 йилдаги фаолияти якунлари ва 2020 йилга устувор вазифалари» мавзусига бағишланди.

 Ўтказилган матбуот анжуманида Оммавий ахборот воситалари вакиллари, ҳокимликлар, вилоят, шаҳар, туманлар корхона, муассаса ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарлари, Жиззах вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси раҳбар ходимлари иштирок этдилар.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти Матбуот хизмати

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятининг бир гуруҳ ишчи-ходимлари «ФАХРИЙ ЁРЛИҚ» билан тақдирланди.

 

Мамлакатимизда энергетика соҳасини ривожлантириш, хусусан, электр энергияси тизимини замон талаблари асосида такомиллаштириш, соҳага доир ислоҳатларни муваффақиятли амалга ошириш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, фаолиятида ўз меҳнати билан бошқаларга ўрнак ва намуна бўлгани учун жамият бош ҳисобчи ўринбосари Қораева Сурайё Абдусаломовна, Молия-иқтисод ва прогнозлаш бўлими етакчи иқтисодчиси Холмуродов Баҳодир Эрмаҳамадович, Шароф Рашидов туман электр таъминоти корхонаси электромонтёри Абдиев Ҳасан Зафарович, Зарбдор туман электр таъминоти корхонаси электромонтёри Тожибоев Зохиржон Камолович ва Янгиобод туман электр таъминоти корхонаси электромонтёри Алибеков Бахтиёрлар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 23.12.2019 йилдаги 163/18-11«с» сонли буйруқ-қарорларига асосан «ФАХРИЙ ЁРЛИҚ» билан тақдирландилар.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти Матбуот хизмати

 

 

 

Ғаллаорол туман электр таъминоти корхонасининг усталари ва оила аъзолари билан суҳбатлашиш ва 2019 йилда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни

 

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг 2019 йил 24 декабрдаги 12/1-65-сонли факсограммасига асосан 2019 йилнинг 24 декабр куни бўлиб ўтган селектор йиғилиш топшириғига асосан тизимдаги бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари усталарининг масъулиятини ошириш мақсадида Ғаллаорол электр таъминоти корхонасининг Гулистон участкаси устаси Тожибоев Тўлқиннинг оилавий шароити ўрганилиб, оила аъзолари билан 2019 йилда тизимда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ишлаб чиқилиб, ушбу содир бўлаётган бахтсиз ҳодисаларни келтириб чиқараётган иш шароитлари ва уларни олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар бўйича тушунчалар берилди.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти Матбуот хизмати

Арнасой туманида хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги ҳолатлари бўйича аҳоли хонадонлари билан тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлигининг 2019 йил 27 ноябрдаги 78-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Куз-қиш мавсумида энергия ресурсларидан хавфсиз фойдаланиш, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, жумладан аҳолини ис газидан заҳарланишга йўл қўймаслик, ҳаво-газ аралашмаси чақнаши (ёниш, портлаш) ҳамда электр ва газ таъминоти объектларида аварияларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси»нинг 2-бандига асосан жамиятимиз ходимлари томонидан Жиззах вилоятида жойлашган аҳоли қатлами, кўп қаватли уй-жойлар ҳамда оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги ҳолатлари бўйича ўрганишлар ўтказилмоқда. Ўрганишларда аниқланган камчиликлар бўйича далолатномалар расмийлаштирилиб, бартараф этиш бўйича маъсул ходимларга топшириқлар берилмоқда. Электр энергиядан оқилона ва хавфсиз фойдаланиш учун  МФЙларда йиғилишлар ўтказилиб, ҳар бир хонадан фуқароларига тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари электр энергия истеъмолчиларига электр кабель тармоқларини лаборатория синовидан ўтказиб туришлари бўйича тушунчалар бериб борилмоқда. Содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш мақсадида хар бир хонадан ва объектларда электр таъминоти бўйича навбатдан ташқари кўрикдан ўтказиб туришлари таъкидлаб ўтилмоқда. Қишнинг совуқ кунларида ностандарт электр ва газ печларидан фойдаланмасликлари бўйича жамиятимиз ходимлари вилоят (шаҳар, туман) ЁХБ ходимлари билан биргаликда рейдлар ташкиллаштирилмоқда.

 

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти Матбуот хизмати

Жиззах шаҳрида «Обод маҳалла» давлат дастури амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан Жиззах шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан лойиҳа-смета ишлари тайёрланиб, манзилли дастур бўйича жорий йилнинг 9 январь куни Жиззах шаҳар «Бунёдкор» МФЙ ҳудудидаги кўчаларга 0,4 кВли ҳаво тармоғининг ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу 0,4 кВли ҳаво тармоғининг ўрнатиш ишлари якунига етганидан сўнг СИП-2 3х35 кабелларини тортиш ишлари амалга оширилади.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти Матбуот хизмати

1 2 3 41